Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарини ҳаво ҳужумларига зид ҳарбий база қўмондонлари билан учрашувда билдирган баёнотлари
(last modified Mon, 29 Aug 2016 06:40:58 GMT )
август 29, 2016 11:40 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Эрон армияси Хотамуланбиё (с) номидаги ҳаво ҳужумларига зид ҳарбий база қўмондонларини ўз ҳузурига қабул этганларида, душманлар Эрон халқига қарши ҳужумни бошлаганида қаттиқ зарар кўришини англаб етиши керак деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бугун Эрон армияси Хотамуланбиё (с) номидаги ҳаво ҳужумларига зид ҳарбий марказ қўмондонлари ва масъуллари билан учрашганларида ҳар қандай ҳужумларга қарши кураш олиб бориш учун ҳаво ҳужумларига зид системанинг аҳамиятига тўхталиб, Эрон душманларини ёвуз, халқ мустақиллигига қарши ҳамда бадният  ва ярамас деб атадилар.

Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин Эрон Ислом жумҳурияти турли арсаларда душманларнинг таҳдидларига дучор бўлган. Исломий Инқилобни самара беришида халқнинг муваффақиятлари зўравонлик, ва диктаторлик тузумни рад этиш маъносида эди. Эроннинг инқилобий ва ҳардоим саҳнада ҳозир бўлгпн халқи  Шарқ ва Ғарб қудратларига Исломий ва Инқилобий Эрон мустақил ва бутун дунё миқёсида қудратли мамлакат эканлигини деб эълон этдилар. 

Эронга қарши АҚШ бошчилигидаги дунёдаги зўравон қудратларнинг душманона сиёсатлари халқаро алоқаларидаги хунрезликлар ва тарих урушлардаги душманчиликлардан буткул фарқ қилади ва фақат сиёсий ва ҳарбий устунликдан иборат эмас балки золимларча ва адолатсизларча бўлган душманчиликдир.

АҚШнинг асосий мақсади Эрон халқини ҳимоя этиш ҳуқуқининг асл ва асосни рад этишга қаратилган. Ҳолбуки  барча халқлар ўзларини ҳимоя қилиш ҳаққига эгалар. Ташқи тажовузлар ва таҳдидлар қаршисида халқ ва мамлакатни мудофаа қилиш энг асосий пинсиплардан ҳисобланади. Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ҳам унга ишора қилган зўравон қудратларнинг мазкур душманчиликдан асосий мақсади, Эрон халқини ҳимоясиз этиш ва хоҳлаган пайтларида Эронга ҳужум қилишдан иборат.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида, Эрон ислом жумҳуриятининг мудофаа тизимини кучсизлантиришга уринаётган ушбу душманлар қаршисида  Эрон қуролли кучларини ҳам муносиб даражада тура олишлари ва  тайёр бўлишлари шунингдек ужум қилиш  душманларнинг хаёлига ҳ келмаслиги учун ўз қудратини ошириши кераклигини қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  барча камчиликлар ва монеаларни бартараф этишда инсоний куч- қудрати, азм иродасини ўта муҳимлигини таъкидлаб,  ҳаво ҳужумларига зид марказлар асосий ва олдинги чизиғнинг бир қисмидир. Эрон ҳарбийлари мшбу муҳим позиция ва мавқеиятнинг қадрига етиб, азм- ирода ва жиддийлигини кўрсатиши билан душманларнинг барча ғаразлари ва ёмон ниятларини олдини олиши зарур деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Эрон халқи ва исломий тузумига нисбаттан душманчиликлар дунёда маълум бўлган барча душманчиликлар шаклидан фарқ қилишини баён этиб, душманлар хусусан зўравон қудратлар ва халқаро сионизм ўта бадният, ёвуз, ярамас, золимларча ва ғайриинсоний ақида ва тафаккурга эгалар. Улар  Эрон халқининг диний эътиқодлари, мустақиллиги ва таслим бўлмаслик ақидаларига душманчилик қилишмоқда деб аниқлик киритдилар.

Ҳаво ҳужумларига зид ушбу ҳарбий база Эроннинг мудофаавий қудратини оширишда муҳим ва таъсирчан ролга эгадир. Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарининг таъбири билан айтганда,  ҳаво ҳужумларига зид ушбу база энг асосий ва муқаддам чизиғ ҳисобланади.