Теҳронда Каспий денгиз бўйидаги мамлакатларнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Mon, 28 May 2018 12:42:36 GMT )
май 28, 2018 17:42 Asia/Tashkent
  • Теҳронда Каспий денгиз бўйидаги мамлакатларнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди
    Теҳронда Каспий денгиз бўйидаги мамлакатларнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Каспий денгиз бўйидаги бешала мамлакатнинг учинчи йиғилишидан кўзланган мақсад шундаки, Каспий денгизда ҳаракатланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашда бир келишувга эришишдир

Каспий денгиз экологиясини ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бугун душанба куни Теҳронда Каспий денгиз бўйидаги мамлакатларнинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эроннинг денгиз ва портлар ташкилотининг денгиз бўйича ўринбосари Ҳодий Ҳақ Шенос ушбу саммит давомида шундай айтдики, Каспий денгиз бўйидаги бешала мамлакатнинг учинчи йиғилишидан кўзланган мақсад шундаки, Каспий денгизда ҳаракатланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлашда бир келишувга эришишдир. 

Ҳодий  Ҳақ Шеноснинг қўшимча қилишича, ушбу икки кунлик йиғилишда Эрон ислом жумҳурияти, Россия, Қозоғистон, Туркманистон ва Озарбайжон республикаси намояндалари иштирок этмоқда. 

Саммит натижасида Каспий денгизда экология ва хавфсизликни ошириш бўйича қўшма англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

Эроннинг денгиз ва портлар ташкилотининг ўринбосари Каспий денгизда нефт маҳсулотлари ва бошқа товарларни ташиш ҳаракатларини янада кенгайтиришни таъкидлаб шундай айтдики, нефтни қазиб олиш ҳажмининг ошиши ва товарларни кемаларда ташишга бўлган эҳтиёжнинг ортиши боис, хавфсизлик масаласига жиддий эътибор қаратиш ва ушбу соҳада тегишли қарорлар қабул қилиш талаб этилади.  

Ёрлиқ