АҚШнинг Эронда диний эркинликларнинг бузилиши ҳақидаги асоссиз иддаолари
(last modified Thu, 31 May 2018 06:34:49 GMT )
май 31, 2018 11:34 Asia/Tashkent

 Америка қўшма штатлари ташқи ишлар вазирлиги 2017 йилдаги диний эркинлик ҳақидаги йиллик ҳисоботини сешанба куни эълон қилди. Ушбу ҳисоботда, яна бир бор Эронга қарши асоссиз ва сохта айбловлар такрорланган ҳамда Эронни диний эркинликни бузишда айблаган.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

    Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "АҚШнинг Эронда диний эркинликларнинг бузилиши ҳақидаги асоссиз иддаоларига”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Америка қўшма штатлари ташқи ишлар вазирлиги 2017 йилдаги диний эркинлик ҳақидаги йиллик ҳисоботини сешанба куни эълон қилди. Ушбу ҳисоботда, яна бир бор Эронга қарши асоссиз ва сохта айбловлар такрорланган ҳамда Эронни диний эркинликни бузишда айблаган. АҚШ ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳозирга қадар нашр этилган диний эркинлик деб номланган ҳисоботлари, Эрондан қўрқитишга қаратилган сиёсатларнинг давоми бўлиб, бундан кўзланган мақсад эса, сиёсий манфаатдорликдир. Ушбу ҳисоботда Эрон ислом жумҳуриятида диний эркинлик бўйича вазият сиёсийлаштириб, бўртириб ва бузиб кўрсатилган ҳамда нотўғри ва ноўрин айбловлар илгари сурилган. Америка конрессида мамлакатларнинг диний эркинлиги тўғрисидаги қонун 1998 йилда тасдиқланган. Шундан кейин ҳар йили, диний эркинлик тўғрисидаги ҳисобот АҚШнинг қонунчилик муассасасига тақдим этилади. Эроннинг номи 1999 йилдан буён ушбу қонун билан махсус хавотирли бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилиб келинмоқда.

     Мамлакатларда диний эркинлик деб номланган ҳисоботда, Эронда Сионистик режимга қаршиликлар ва ушбу режимга қарши билдирилган шиорларни Яҳудийдан қўрқитиш деб талқин қилинган. Эрон исломий инқилоб моҳиятини ва мақсадларини бузиб кўрсатиш ва ғазаб келтириб чиқарувчи тасаввурларга чорлаш, АҚШнинг провакацион, фитна ва ғаламизлик ҳаракатларидан ҳисобланади. Ушбу иддаоларда Голивуд фильмлари ҳам ўзига хос рол ўйнайди. Персполис, Теҳрондан қочиш, Муқаддас қўрқув ва Қизимсиз ҳеч қачон деб номланган фильмларни намойиш этилиши ҳам, ушбу мақсадларни кўзда тутган ва кенг омма эътиборига тақдим этилган. Ҳийлаю-макр ишлатиб ёмонотлиққа чиқариш, диний босим ўтказиш ва Исломдан қўрқитишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ҳужумларини амалга ошириш, Эронда илоҳий динларга эътиқод қилувчиларга қарши куч ишлатиш иддаоларини илгари суриш, уларнинг ушбу йўлдаги режаларидан ҳисобланади. Инсонпарварлик ҳақида нореал ҳисоботлар тақдим этиш ва уйдирма даволарнинг эълон қилиниши билан бир пайтда, Американинг ўзида ушбу соҳа бўйича кўплаб аянчли ва мудҳиш ишлар содир этилмоқда. Америка қўшма штатларида тарихий воқеалар ва ҳақиқатлар хусусидаги баҳс-мунозарали ишлардан бири бу, Вако ҳодисаси билан машҳур бўлган масиҳий динининг тузилмаларидан бири бўлмиш Довидён қатли ом фожеасидир.

    Ушбу минтақа Техасдаги Ваконинг шимолий шарқидаги 14 километрлик масофада жойлашган бўлиб, ушбу воқеада 80 нафар инсон 50 кунлик қамалдан кейин ўт-алангада куйдирилган. Ўлдирилганлар ичида 20 нафар гўдак ва икки нафар аёл ҳам бўлган. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бундан ўн йил олдин жума намозида Вако воқеасига бағишлаб билдирилган баёнотида шундай айтдиларки, шу орада мани кўз ўнгимда намоён бўлган энг ёмон ва хунук нарса шу бўлдики, инсон ҳуқуқлари ҳақида жонкуярлик номи билан ва халққа нисбатан қаттиқ қўллик қилиш каби сўзлар ва иддаолар америкалик сиёсатчилар томонидан илгари сурилади. Лекин биз одамларга шундай муомала қилинса қаршимиз. Биз хавотирдамиз. Ваҳоланки, сизлар халқнинг ташвиши ҳақида ўйлайсизларми. Сизлар инсон ҳуқуқлари номини амалда қабул қиласизларми ўзи.

     Афғонистон халқини кимлар қирғин қилди ва ҳозирда ҳам уларни тўхтовсиз ўлдиришади. Ироқни кимлар ўз ҳарбийлари орқали таҳқир қилди. Фаластинда золим Сионист режимнинг жиноятларни амалга оширишида ҳамма сиёсий ва моддий кўмакларни кимлар тақдим этди. Американинг ўзида ҳам инсон ҳақиқатда таажубланади. АҚШда 80 нафардан кўпроқ Довудий фирқасига эргашувчиларни ўтда тириклайин ёқиб юбришди. Шундан кейин ҳам сизлар инсон ҳуқуқларини иддао қиласизларми ёки сизлар инсон ҳуқуқларини тушанасизларми ўзи. Ушбу даволарни кўтариб чиқувчилар Эрон ислом жумҳурияти конституциясига бир марта бўлсада назар солишга тайёр эмаслар. Эрон ислом жумҳурияти конституциясининг бандларида  инсон ҳуқуқлари ва илоҳий динларга эҳтиром кўрсатиш таъкидланган. Америка инсон ҳуқуқларига қарши кўплаб жиноятларни содир этганлиги боис, башқаларга инсон ҳуқуқлари бўйича фикр билдиришга ва насиҳат қилишга муносиб эмас.                           

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.