Генерал Шариф: Қудс куни Сионистик режимнинг асосий стратегиясини савол остига қўйди
(last modified Fri, 01 Jun 2018 13:23:39 GMT )
июн 01, 2018 18:23 Asia/Tashkent
  • Генерал Шариф: Қудс куни Сионистик режимнинг асосий стратегиясини савол остига қўйди
    Генерал Шариф: Қудс куни Сионистик режимнинг асосий стратегиясини савол остига қўйди

Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний р.а. томонидан муборак рамазон ойининг охирги жума кунини Қудс куни деб номлаши Сионистик режимнинг асосий стратегиясини савол остига қўяди

Эронинг Қудс ва интифоза штаби раисига кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний р.а. томонидан муборак рамазон ойининг охирги жума кунини Қудс куни деб номлаши Сионистик режимнинг асосий стратегиясини савол остига қўйди. 

Генерал Рамазон Шариф Теҳрон жума намози хутбаларидан олдин нутқ қилиб шундай айтдики, бу йилги халқаро Қудс куни бошқа йиллардан кўра анча фарқ қилади.

Ҳар йили муборак рамазон ойининг охирги кунларида Фаластин халқига қилинган зулмлар жаҳон халқлари томонидан кескин қораланади. Бу эса, Сионистик режимга қақшатқич зарбадек бўлади. 

Эроннинг Қудс ва интифоза штаби раисининг маълум қилишича, бу йилги Қудс куни Сионистик режимнинг хавфсизлигини таъминлайдиган ИШИД террорчилик гуруҳининг йўқ бўлиб кетган пайтига тўғри келди.

Унга кўра, ушбу муваффақиятлар минтақада муқовамат жабҳасининг қудрати ва муқовамат кучларига таалуқлидир. Генерал Рамазон Шарифга кўра, бугунги Фаластин интифозасининг ўзига хослиги ушбу мамлакатнинг янги ёш авлодининг қизғин ва жўшқин иштирок этишидадир.  

Ёрлиқ