Воъизий: Эрон қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничиликка асосланиб алоқа қилади
Эроннинг сиёсати қўшнилар билан айниқса Евроосиё мамлакатлари ва Кавказ билан алоқаларни янада кенгайтириш бўлиб, Теҳрон ва Баку алоқаларини кенгайтириш учун керакли инфратузилмалар тайёрдир.
Эрон ислом жумҳуриятининг маъмурият раисига кўра, Эроннинг сиёсати қўшнилар билан айниқса Евроосиё мамлакатлари ва Кавказ билан алоқаларни янада кенгайтириш бўлиб, Теҳрон ва Баку алоқаларини кенгайтириш учун керакли инфратузилмалар тайёрдир.
Муҳаммад Воъизий душанба куни Бакуда Озарбайжон республикаси бош вазири Наврўз Мамадов билан учрашганда икки халқнинг диний ва маданий муштараклигига ҳамда икки юрт президентларининг иродаларига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу ўзаро муштараклик Теҳрон ва Баку алоқаларини кенгайтириш учун катта сармоя ҳисобланади.
Эрон ислом жумҳуриятининг маъмурият раисининг таъкидлашича, Эрон ва Озарбайжон республикалари ўртасидаги имтиёзли савдо бўйича келишув икки мамлакатнинг иқтисодий ва тижорий муносабатларига янада кўпроқ суръат бағишлайди.
Охирги йилларда минтақа кўплаб муаммоларга учраган. Минтақада сулҳни мустаҳкамлаш учун икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликларни амалга ошириш зарурати туғилган.
Наврўз Мамадов ҳам шбу учрашувда шундай айтдики, Озарбайжон давлати Эрон ислом жумҳурияти билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш ва муносабатларни янги босқичга кўтариш учун қатъиятлик билан ёндашади.