Юкио Амано: Эрон ядровий дастур доирасида амал қилиб келмоқда
(last modified Tue, 05 Jun 2018 12:15:20 GMT )
июн 05, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Юкио Амано
    Юкио Амано

Халқаро атом энергияси ташкилоти директори яна бир бор Баржом ядровий дастури кенгашининг сўнгги ҳисоботига асосан Эрон давлати ушбу ядровий келишувга риоя қилмоқда деб эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Юкиа Амано МАГАТЕнинг бошқарувчилар кенгаши йиғилишида чиқарган   баёнотида дедики бу агентлик  қўшимча протоколлар асосида  назорат қилиш ва текширилиши зарурий бўлган Эрондаги барча таъсисотлар ва жойларга бориб бу таъсисотлар фаолият билан яқиндан танишган.

Амано шунингдек, ушбу маконлар ва таъсисотларни назорат этилиш жараёнида Эрон давлатини шароит яратиб бериши ва ўз вақтида ҳамкорлик қилиши  қўшимча протоколни ижро этилишини осонлаштириб ишончларни оширган деб қўшимча қилди.

МАГАТЕ директори ўз сўзларида  бу ташкилотни БМТ хавфсизлик кенгашининг таклифи ва бошқарувчилар кенгашида тақдим этилган ваколатлар доирасида   Баржом ядровий дастури асосидаги ядровий дастурларга боғлиқ  Эрон мажбуриятларини ижро этилишини назорат қилиш ҳамда фактларни текширишни давом эттиради деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ