Рабиъий: Теҳрон ва Остона ўзаро фаолиятларни янада кенгайтира олади
(last modified Wed, 06 Jun 2018 14:05:15 GMT )
июн 06, 2018 19:05 Asia/Tashkent
  • Рабиъий: Теҳрон ва Остона ўзаро фаолиятларни янада кенгайтира олади
    Рабиъий: Теҳрон ва Остона ўзаро фаолиятларни янада кенгайтира олади

Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлар учун етарлича шароитлар мавжуд. Эрон ва Қозоғистон ўзининг тарихий яқинлигини инобатга олиб, ўзаро фаолиятларни янада кенгайтира олади

Эрон ҳамкорлик, меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлар учун етарлича шароитлар мавжуд эканлигига ишора қилиб шундай айтдики, Теҳрон ва Остона ўзининг тарихий яқинлигини инобатга олиб, ўзаро фаолиятларни янада кенгайтира олади. 

Эрон ҳамкорлик, меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири Али Рабиъий сешанба куни Женевада ўтказилган халқаро меҳнат конференциясида Қозоғистон меҳнат вазири Мадина Абулқосимова билан учрашганда шундай айтдики,

иккала мамлакат хавфсизлик соҳасида ва меҳнат санитариясида ҳамда моҳир ишчи кучларни тайёрлашда шунингдек техник ва касбга оид кўникмаларни ва малакани оширишда ва меҳнат бозорини тартибга келтиришда, қашшоқликни камайтириш йўналишида биргаликда ҳамкорлик қилишлари мумкин. 

Али Рабиъий Қозоғистон меҳнат вазини Теҳронга сафар қилиши учун даъват этди. Қозоғистон меҳнат вазири ҳам ушбу учрашувда Рабиъийдан Эрон тижоратини уларнинг ихтиёридаги ишчилар ва ишчи кучларини ташкил этишдаги секторга йўналтиришини истади. 

Шунингдек, Али Рабиъий сешанаба куни Женевада Ишчилар иттифоқининг халқаро конфедерациясининг бош котиби Шарон Борро билан ҳам учрашди.     

Ёрлиқ