Бугун Теҳрон ва Эроннинг яна 900 шаҳрида Халқаро Қудс кунига бағишланган кӯча намойишлари ӯтказилмоқда
(last modified Fri, 08 Jun 2018 05:56:06 GMT )
июн 08, 2018 10:56 Asia/Tashkent
  • Бугун Теҳрон ва Эроннинг яна 900 шаҳрида Халқаро Қудс кунига бағишланган кӯча намойишлари ӯтказилмоқда

Эрон Ислом Жумҳуриятида Халқаро Қудс кунига бағишлаб ӯтказилаётган кӯча намойишларини 5300 нафар маҳаллий ва хорижлик журналистлар ёритмоқда.

Бугун Теҳрон ва Эроннинг яна 900 шаҳрида Халқаро Қудс кунига бағишланган кӯча намойишлари ӯтказилмоқда. 

Намойишлар, айниқса Теҳрон шаҳрида ӯзига хос шукуҳ-шаҳомат билан ӯтяпти. Бу улкан мегаполиснинг Теҳрон университетига олиб борадиган ӯнта кӯчасини лиқ тӯлдирган намойишчилар университет биносига қараб ҳаракатдалар.

Намойишда босқинчи сионистик режим ва Америка президентининг Байтул Муқаддас шаҳрига тегишли кейинги қарорини қораловчи  шиорлар янграмоқда. Бутун дунё халқи  мазлум фаластин халқининг эрксеварлик курашини қӯллаб-қувватлашда янада фаолроқ бӯлишга чақирилмоқда.

Намойишчилар университет биноси наздидаги майдонга етиб боргач, бу улкан тадбир иштирокчиларининг баёноти ӯқиб эшиттирилади.

Халқаро Қудс кунига бағишланган шукуҳли кӯча намойиши салобатли жума намозини ӯқиш ва мазлум Фаластин халқига нусрат тилаб умумий дуо қилиш билан якунланади. 

Ёрлиқ