Руҳоний: Эрон минтақа ва халқаро миқёсида иқтисодий ҳамкорликларини кенгайтиришга тайёрдир
(last modified Sun, 10 Jun 2018 12:07:30 GMT )
июн 10, 2018 17:07 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон ислом жумҳурияти президенти дедики, Эрон давлати ишончли ва мустақил бир шерик сифатида минтақа ва халқаро миқёсида турли мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтиришга доимо тайёрдир.

Бугун Эрон президенти Ҳасан руҳоний  Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакталар раҳбарларининг 18 чи йиғилишида  тинчроқ, осойиштароқ, ривожланган ва тараққи топган минтақани яратиш ҳамда минтақа  ва халқаро миқёсидаги ҳамкорликларини ривожлантиришда  қўшма манфаатлар ва муштарак анъана - удумлар ва жиҳатларини  асос қилиб олиш кераклигини баён қилар экан,  бирёқлама санкциялар  халқаро миқёсидаги қонуний савдо - иқтисодий жараёнига халал етказади, шубҳасиз,   иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий масалаларидаги бирёқлама  ҳатти ҳаракатлар  минтақа ҳамжиҳатлиги ва интеграциялашувига жиддий тўсиқлар яратади деб таъкидлади.

Руҳоний ўз сўзларида  АҚШ давлатининг бошқаларга ўз сиёсатларини мажбурий равишда юклатишга қилаётган ҳаракатлари тобора кенгайиб бормоқда. Халқаро ҳамжамият нуқтаи назаридаги АҚШнинг бирёқлама сиёсатлари ва халқаро қонунларга эътиборсизлик кўрстаганлигининг ёрқин мисоли уни Баржом ядровий дастуридан чиққанидир деб изоҳлади.

Эрон президенти  шунингдек,  терроризм, экстремизм  ва сепаратизмни дунёнинг турли минтақалари хусусан Марказий Осиё ва Осиё ғарби минтақаларига таъсир ўтказётганига тўхталиб, террорчи гуруҳлар  минтақа мамлакатлари халқининг маълумотсизилиги ва вужудга келган   фикрий бўшлиқлардан суистеъмол қилиб,  янги террорчи гуруҳларни ташкил этиш орқали бундай гуруҳларга янги аъзоларни жалб қилишга уринишмоқда деб айтди.

 Ҳасан Руҳоний  шунингдек Эрон ўтган даҳалар ичида ичкарисида ҳам қўшни мамлакат ва минтақада ҳам террорчилик гуруҳларнинг ҳужумлари ва хатарига  юзмаюз бўлган, шунингдек террорчи ва экстремистик гуруҳларни олдини олиш ва кучсизлантириш учун етарли тажрибага эгадир. Бу заминда  ИШИД  террорчи гуруҳига қрарши кураш жараёнида Сурия ва Ироқ давлатларии билан ҳамкорлик қилаётганига ишора этиш мумкин деб аниқлик киритди..

 

Ёрлиқ