Эрон президенти мамлакат халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
Ҳасан Руҳоний Эрон халқини Фитр байрами билан муборакбод этди.
ИРНА ахборот агентлигининг маълум қилишича,Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг мамлакат халқига Фитр байрами муносабати билан баён қилган табригида шундай жумлалар мавжуд:" Фитр байрами муваҳҳид инсоннинг нафсоний ҳаволарга қарши курашининг ғалаба кунидир. Ушбу буюк кунда Эроннинг иймонли халқи бошқа мусулмон халқлари билан ҳамқадам бўлиб, бандалик, ибодат ва маънавий покликдаги тавфиқнинг неъматлари ва баракатларидан доимий тарзда баҳраманд бўлганидан Аллоҳга шукроналар айтамиз.
Эрон президенти ўзининг табриги давомида Халқаро Қудс кунида Эрон халқининг шукуҳли иштироки учун ҳам миннатдорчилик изҳор этди.
Ҳасан Руҳоний, жумладан, муборак Рамазон ойининг ижтимоий, ахлоқий ва маънавий таъсири йил давомида турли соҳаларда исломий ватаннинг идеал орзуси ва тараққиёти йўлида бўлаётган жадал ҳаракатларда сабр ва чидамлик билан давом этишига умид билдирди.