Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёнотлари минтақа ОАВда кенг ёритилди
(last modified Sat, 16 Jun 2018 12:55:18 GMT )
июн 16, 2018 17:55 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёнотлари минтақа ОАВда кенг ёритилди
    Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёнотлари минтақа ОАВда кенг ёритилди

Минтақа оммавий ахборот воситалари Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг Рамазон ҳайити намозидаги хутбасида қилган баёнотида мустабидларнинг минтақадаги режаларининг барбод бўлганлигини таъкидлаб айтган нутқини кенг ёритишди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари жума куни Рамазон ҳайити намозидаги хутбасида ушбу ҳайит байрами билан Эрон халқини ва исломий халқларни табриклаб, шундай айтдиларки, Америка қўшма штатлари президентининг эътирофи шуни кўрсатмоқдаки, катта шайтон ўзининг барча уринишларига қармай, ўз мақсадига ета олмади ва бундан кейин ҳам мазкур минтақада қанча пул сарфласа ҳам, ўз мақсадига ета олмайди. 

Ал-Миёдин ахборот тармоғи Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг баёнотини ёритиб, ул ҳазратнинг сўзларига таяниб шундай таъкидладики, мустабид мамлакатлар ҳар доим Эрон миллатининг иродасини заифлаштириш учун режаларни тузиб келишган, бироқ уларнинг режалари амалга ошмайди ва ўзларининг зарарлари билан тугайди. 

Ироқнинг Сомерия Ньюз тармоғи ҳам Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг нутқига ишора қилиб шундай қайд этдики, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Американи катта шайтон сифатида яна бир бор эслаб ўтди ва АҚШнинг минтақада мағлуб бўлишини муқаррар деб таъкидлади. 

Ан-нашра ахборот сайти ҳам Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг нутқи ҳақида хабар бериб, ул ҳазратнинг сўзларига таяниб шундай айтдики, душманона тарғиботларга қарамай, бошқа мамлакатларнинг халқи Эрон халқига янада яқинлашмоқда. 

Ал-Уҳд ахборот сайти ҳам Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг нутқини ёритиб шундай ёздики, жорий йилда Эронда ва бошқа мамлакатларда Бутунжаҳон Қудс кунини кенг кўламда ва қизғин нишонланди. Бу эса исломий халқларнинг Эрон халқи билан янада яқинлашганидан дарак беради.    

Ёрлиқ