Бружердий: Европа мамлакатларининг ядровий келишув ҳақида билдирган баёнотлари Эрон муаммоларини ҳал этмолмайди
(last modified Mon, 18 Jun 2018 12:03:51 GMT )
июн 18, 2018 17:03 Asia/Tashkent
  • Бружердий: Европа мамлакатларининг ядровий келишув ҳақида билдирган баёнотлари Эрон муаммоларини ҳал этмолмайди
    Бружердий: Европа мамлакатларининг ядровий келишув ҳақида билдирган баёнотлари Эрон муаммоларини ҳал этмолмайди

Европа мамлакатлари етакчиларининг ядровий келишув ҳақида билдирган ижобий баёнотлари Эрон муаммоларини ҳал этмолмайди. Улар амалда Америкага қарши туришларини кўрсатишлари керак бўлади ва ўз мажбуриятларига амал қилишлари лозим. 

Эрон парламентининг ташқи сиёсат ва миллий хавфсизлик комиссияси раисига кўра, Европа мамлакатлари етакчиларининг ядровий келишув ҳақида билдирган ижобий баёнотлари Эрон муаммоларини ҳал этмолмайди. Улар амалда Америкага қарши туришларини кўрсатишлари керак бўлади ва ўз мажбуриятларига амал қилишлари лозим. 

Алоуддин Бружердий якшанба куни ал-Олам ахборот тармоғи билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Эрон Европанинг АҚШ томонидан ядровий келишувга босим ўтказишига нисбатан қарши чоралар кўришини кутмоқда. Европаликлар ўз мажбуриятларига қатъий ёндашётганларини амалда намоён этишлари керак. 

Эрон парламентининг миллий хавфсизлик комиссияси раиси Эроннинг ядровий келишувдан олдинги шароитга қайтиши учун тайёргарлик кўраётгани ҳақида шундай айтдики, Эрон атом энергияси ташкилоти тайёргарлик ишлари давомида амалий чора-тадбирларни кўриб қўйган. 

Бружердийнинг маълум қилишича, Америка Эрон ислом жумҳуриятининг минтақадаги қудратини англаб етди. Эроннинг минтақадаги қудрати америкаликлар ўйлагандек эътиборсиз мавзу эмас. Шунинг учун, Эроннинг минтақадаги нуфузининг пасайиши ва ракета имкониятларидан воз кечиш масаласи Эроннинг қизил чизиғи ҳисобланади ва Америка орзуларининг бири саналади. 

Ёрлиқ