Генерал Жаъфарий: Яманнинг Ал-Ҳудайда минтақасида араб-ғарб коалитсияси мағлуб бӯлди.
(last modified Tue, 19 Jun 2018 11:53:35 GMT )
июн 19, 2018 16:53 Asia/Tashkent
  • Генерал Жаъфарий: Яманнинг Ал-Ҳудайда минтақасида араб-ғарб коалитсияси мағлуб бӯлди.

Эрон Исломий Инқилоби Соқчилар Корпусининг бош қӯмондони куни-кеча Яманда вужудга келган вазъиятга ишора қилиб, деди:Яманнинг Ал-Ҳудайда минтақасида араб-ғарб коалитсияси мағлуб бӯлди. Яқин келажакда Яман халқининг ғалабасига гувоҳ бӯламиз.

Саудия Арабистони бошчилигидаги босқинчи коалитсия Яманнинг Ал-Ҳудайда портини босиб олиш учун 13 июн кунидан бошлаб тӯхтовсиз ҳужумга ӯтган.

Эрон Исломий Инқилоби Соқчилар Корпусининг бош қӯмондони генерал Муҳаммад Али Жаъфарий бугун Теҳрон шаҳридаги йиғилишлардан бирида Эроннинг минтақадаги муваффақиятларига тӯхталиб, деди: Ироқ, Ливан ва Сурия халқларининг ғалабаси муқовимат жабҳасининг мустабид қудратлар ва уларнинг гумашталари устидан эришган ғалабасидир.

Эрон Исломий Инқилоби Соқчилар Корпусининг бош қӯмондони шунингдек, Эроннинг ракета қудрати ҳақида тӯхталиб, илова қилди: Исломий Жумҳурият ӯз ракеталарининг масофа қамровини оширишнинг илмий салоҳиятига эга. Аммо Эроннинг бугунги сиёсати ракета масофа қамровини узайтиришни тақозо қилмайди.

"Эрон ракеталарининг бугунги икки минг километрлик масофа қамровида душманларнинг жуда кӯп стратегик мақсадлари мавжуд бӯлиб, ушбу масофа қамрови Эрон Ислом Жумҳуриятининг хавфсизлигини таъминлайди"-- қӯшимча қилди генерал.