Исломий инқилоб раҳбари: Эрон парламенти терроризм ва пул ювишга қарши мустақил қонунларни ишлаб чиқиши лозим
(last modified Wed, 20 Jun 2018 12:22:50 GMT )
июн 20, 2018 17:22 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб раҳбари: Эрон парламенти терроризм ва пул ювишга қарши мустақил қонунларни ишлаб чиқиши лозим
    Исломий инқилоб раҳбари: Эрон парламенти терроризм ва пул ювишга қарши мустақил қонунларни ишлаб чиқиши лозим

Эрон парламенти терроризм ёки пул ювишга қарши кураш олиб бориш сингари мавзуларда мустақил равишда қонунларни ишлаб чиқиши керак

Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, оқил, етук ва тўғри йўлда бўлган Эрон парламенти терроризм ёки пул ювишга қарши кураш олиб бориш сингари мавзуларда мустақил равишда қонунларни ишлаб чиқиши керак. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни эрталаб Эрон парламентининг раиси, намояндалари ва бошқа ишчи-ходимлари билан учрашган чоғларида айрим халқаро келишувлар ва конвенциялар билан бўладиган муносабатларда тўғри йўлни тушунтириб шундай қўшимча қилиб ўтдиларки,

ушбу битимлар дастлаб йирик қудратларнинг маслаҳатлашув хоналарида, уларнинг манфаатларини таъминлаш учун тайёрланади. Сўнгра эса, ҳамкор давлатлар ёки бўлмасам қарам бўлган давлатларнинг ушбу келишувга қўшилишлари билан, мазкур битим халқаро тус олади. 

Агар ушбу келишувни Эрон сингари мустақил мамлакатлар қабул қилмаса, 150 та мамлакат ушбу битимга қўшилди сизлар бўлса ушбу келишувни инкор этияпсиз деб ушбу мамлакатга қарши ҳужум бошланади.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари халқаро зўравонларнинг қабиҳ ва разил ҳаракатларининг кун сайин ошкор бўлаётганига ишора қилиб шундай айтдиларки, Америка минглаб болаларни ўз оналаридан ажратиб қўйишга қаратилган жиноятларни тасаввур қилиш, инсонни тоқатсиз қилади. Бироқ, америкаликлар ярамаслик ва пасткашлик билан фарзандларни оналаридан ажратиб муҳожир қилиб қўймоқда.

Ул ҳазрат тараққий этган қурол-яроқларга эга бўлган бир қанча мамлакатларнинг мазлум Яман халқининг ихтиёридан, бир портни тортиб олиш учун қонли жиноятларни содир этишлари ҳам, жаҳон зўравонларининг яна бир разолат ва жирканч ишларидан ҳисобланади деб атадилар.

Ушбу инсониятнинг душманлари Эрон халқининг адолатни талаб қилиши ва ушбу йўлда қатъиятлик кўрсатгани боис, исломий жумҳурият билан ҳам душманлик қилишади. Аммо, Эрон миллати, илоҳий марҳамат билан ички мустаҳкамликни ва бирликни сақлаган ҳолда, Америка ва бошқа душманлар устидан ғалаба қозониши муқаррардир.   

Ёрлиқ