Вилоятий: Европаликлар ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилишлари лозим
Европаликлар ядровий келишув мавзусида ўзларининг вазифаларига амал қилиб, Американи ҳам бузғунчилик ҳаракатларидан қайтаришга мажбур қилишлари керак.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчисига кўра, европаликлар ядровий келишув мавзусида ўзларининг вазифаларига амал қилиб, Американи ҳам бузғунчилик ҳаракатларидан қайтаришга мажбур қилишлари керак.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий чоршанба куни мухбирлар билан ўтказган суҳбатида Американинг 2018 йил 8 май кунида ядровий келишувдан чиқиб кетишига ишора қилиб шундай айтдики,
Эрон ядровий келишувни давом этиришини эълон қилган. Лекин, ядровий келишувни давом эттиришда ўзининг шароитига қарши бўлган ҳар қандай чораларни қабул қилмайди.
Шунингдек, Али Акбар Вилоятий АҚШнинг БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқишига ишора қилиб шундай айтдики, Америка инсон ҳуқуқлари мавзусига сиёсий восита сифатида қарайди. Агар ўз ҳукуматининг манфаатига тўғри келса, унда иштирок этади, агар ўз манфаатларига зид бўлса, ундан чиқиб кетади.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Саудия тажовузкор коалициясининг Яманга қарата олиб бораётган уч йиллик урушларига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу ҳужумларга қарамай, бугунги кунда яманлик кучлар олдингидан кўра янада кучли бўлди.
Саудия арабистони ва Бирлашган араб амирлиги эса катта талофатларни кўриб, орқага чекинишга мажбур бўлди.