Эрон энергетика вазири Тожикистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
Эроннинг энергетика вазири Душанбе шаҳрида сув бўйича ўтказилган халқаро конференцияда Тожикистон ташқи ишлар вазири билан учрашди ва икки томонлама алоқалар хусусида ва энергетика бораси фикр алмашди.
Ризо Ардакониён чоршанба куни Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Меҳриддин билан Душанбе шаҳрида учрашганида, Тожикистон томонидан 2018-2028 йилларни мустаҳкам тараққиёт учун сув халқаро ўн йиллиги деб ном қўйилиши ва
унинг Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош ассамблеясида тасдиқланганига ишора қилиб, Теҳроннинг сув соҳасида Марказий Осиё минтақасида ҳамкорликни ривожлантиришдаги мақсадларини рўёбга чиқариш учун тайёр эканлигини маълум қилди.
Шунингдек, Эрон энергетика вазири икки мамлакатнинг Теҳронда ўтказилиши кўзда тутилган иқтисодий қўшма комиссиянинг йиғилишига ишора қилиб, мазкур йиғилишни турли йўналишларда икки томонлама ҳамкорликларни қўллаб-қувватлаш учун муносиб фурсат деб атади.
Тожикистон ташқи ишлар вазири ҳам битта тилда гаплашадиган Эрон ва Тожикистон халқларининг кенг миқёсли муштаракликларига ишора қилиб, энергетика ва сув соҳасида икки томонлама ҳамкорликларни янда мустаҳкамлаш ва қўллаб қувватлаш зарурлигини таъкидлади.