Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Ёмон ниятлилар ҳеч қачон ўз мақсадларига ета олмай
-
Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Ёмон ниятлилар ҳеч қачон ўз мақсадларига ета олмай
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг қайд этишларича, Исломий жумҳурият тизимининг тараққий этиши ва қудратининг янада ошиши боис, АҚШнинг Эронга қарши душманона ҳаракатлари ҳам шиддатли тус олди. Шунингдек Эрон халқининг Америкага нисбатан нафрати ҳам кун сайин ортиб бормоқда.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари душманнинг исломий низом ва халқ ўртасида келишмовчилик ва ихтилоф чиқаришга қаратилган фитналарига ишора қилиб шундай таъкидладиларки, агар миллий иқтидорнинг таркибий қисмлари мустаҳкам бўлса ва душман қаршисида сусткашликка йўл қўймаса ва таслим бўлмаса, ёмон ниятлилар ўз мақсадига ета олмайди.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун шанба куни Имом Ҳусайн а номидаги Университет талабаларининг битирув маросимидаги чиқишида шундай айтдиларки, Эрон миллатининг иқтидори учун энг катта далил бу, жаҳоннинг энг бераҳм ва шафқатсиз мамлакати ҳисобланмиш Америка, ўтган қирқ йил давомида Эрон халқига қарши курашда ҳар қандай ёвузликларга қўл урди ва ушбу йўлда бор куч имкониятини ишга солди.
Аммо, қўлидан ҳеч вақо келмади. Бироқ, Эрон халқи эса олдинга қараб интилди ва янада юксалди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг қайд этишларича, Исломий жумҳурият тизимининг тараққий этиши ва қудратининг янада ошиши боис, АҚШнинг Эронга қарши душманона ҳаракатлари ҳам шиддатли тус олди. Шунингдек Эрон халқининг Америкага нисбатан нафрати ҳам кун сайин ортиб бормоқда.
Ул ҳазрат, Эрон ислом жумҳурияти халқнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги ҳамда уларнинг иймон-эътиқодлари ва муҳаббатларига таянишини таъкидлаб, Американинг олдинги президентлари томонидан исломий жумҳуриятга қарши кураш учун олиб борган барча уринишларининг барбод бўлганига ишора қилиб шундай айтдиларки,
ҳозирги иқтисодий босимлардан кўзланган мақсад, одамларни ҳолдан тойдириб қийнатишдир. Аммо, биз илоҳий мадад билан халқ билан янада яқинлашмоқдамиз ва мустаҳкам жипслашдик. Исломий инқилоб муаззам раҳбари ҳақиқий иқтидорни халқ ичидан ва истиқлол манбасидан ҳамда уларнинг озодлигидан келиб чиққан деб атадилар.