Эрон ва Швейцария ӯзаро ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i36008-Эрон_ва_Швейцария_ӯзаро_ҳамкорликларни_янада_мустаҳкамлаш_масалаларини_муҳокама_қилишди
Эрон ва Швейцария президентлари барча соҳаларда ӯзаро муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
июл 03, 2018 17:18 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Швейцария ӯзаро ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш масалаларини  муҳокама қилишди

Эрон ва Швейцария президентлари барча соҳаларда ӯзаро муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Швейцария президенти Ален Берсе душанба кечаси Берн шаҳрида ӯтказган мулоқотларида икки мамлакатнинг турли соҳалардаги ӯзаро манфаатли муносабатларини мустаҳкамлаш учун барча имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлашди.

Ҳасан Руҳоний Эрон ва  Швейцария  муносабатлари дӯстона муносабатлар эканлигини қайд қилиб, бу муносабатларни янада чуқурлаштириш лозимлигини эслатди.

Эрон президенти мулоқот чоғи шунингдек Баржомнинг бир неча давлатлар томонидан имзоланган халқаро келишув эканлигини таъкидлаб, илова қилди: Америка бу келишувдан чиқиши билан халқаро миқёсда бирор-бир    ваъдасида турмаслигини исботлади.

Ҳасан Руҳоний  Эрон ва  Швейцария  минтақа ва жаҳоннинг кӯпгина масалалари бӯйича фикр алмашишлари зарурати ҳақида тӯхталиб, деди: Эрон Ислом Жумҳурияти ҳеч қачон минтақада кескинликни келтириб чиқариш учун ҳаракат қилмаган, бизнинг сиёсатимиз қӯшнилар билан дӯстлик ва ҳамкорлик сиёсатидир.