Руҳоний: Эрон халқи ҳеч қачон зўравонликни ва таҳқирлашни қабул қилмайди
-
Руҳоний: Эрон халқи ҳеч қачон зўравонликни ва таҳқирлашни қабул қилмайди
Эрон миллати ҳеч қачон зўравонлик ва таҳқирлашга таслим бўлмайди. Тарих давомида Эрон халқининг ҳақ-ҳуқуқларига қарши олиб борилган тажовузларнинг бари ўз вақтида барҳам топган.
Эрон ислом жумҳурияти президенти сешанба куни Вена шаҳрида Австрияда яшайдиган асли эронликлар билан учрашганида шундай таъкидладики, Эрон миллати ҳеч қачон зўравонлик ва таҳқирлашга таслим бўлмайди. Тарих давомида Эрон халқининг ҳақ-ҳуқуқларига қарши олиб борилган тажовузларнинг бари ўз вақтида барҳам топган.
Эрон президентининг матбуот сайтининг хабар қилишича, Ҳасан Руҳоний Американинг ядровий келишувдан ноқонуний чиқишига ишора қилиб шундай айтдики, барча учун очиқ-ойдин маълумки, Эрон ўз мажбуриятларига тамомила содиқ бўлган.
Аммо, Америка эса ўз кучини кўрсатиб, зўравонлик йўлини танлади. Албатта, Америка фақат Эронга қарата ўз кучини кўрсатмайди, балки Европа мамлакатларига ва еттилик мамлакатларига ва Хитой ҳамда бошқа мамлакатларга қарши ҳам ўзини кўрсатиб, зўравонлик қилади.
Эрон президентининг айтишича, бугунги кунда халқаро ташкилотлар жумладан БМТ хавфсизлик кенгаши, европа иттифоқи ва иттифоққа яқин бўлган жаҳон халқлари ҳамда мамлакатларининг аксарияти Эрон ислом жумҳуриятининг ёнида елкама-елка турибди.
Ушбу вазият эса, Американинг Эронга қарши олиб бораётган ҳаракатларини чиппакка чиқаради. Эрон ислом жумҳурияти ҳам АҚШнинг фитналарини барбод қилишга қатъиятлик билан ёндашади.