Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i36071-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатибига кўра, шиа ва сунний ўртасидаги ихтилофлар сионистларнинг хоҳишидир.
(last modified 2018-08-22T17:55:53+00:00 )
июл 06, 2018 15:13 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатибига кўра, шиа ва сунний ўртасидаги ихтилофлар сионистларнинг хоҳишидир.

Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний Теҳрон жума намозининг бугунги хутбаларида душман қаршисида у таъсирга эга бўлмаслиги учун халққа яқин бўлиш лозимлигини ишора қилиб, инглис шиасининг оқими телеканалларда шиа ва сунний ўртасидаги ихтилофларга сабаб бўлаётгани ва бу низони сионистлар истаётганини таъкидлади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби,жумладан, Имом Содиқ (а)нинг шаҳодат топган кунлари яқинлашгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этиб, Имом Содиқ (а) ўз даврларида мусулмонлар ўртасида ваҳдатни барқарорлаш учун қилган саъй-ҳаракатлари каби бугун ҳам ваҳдат сўзи Эрон Ислом Жумҳуриятида Имом Замон (а)нинг талаби эканлигини урғулади.

Ҳижрий-қамарий 1439 йилнинг 25-шаввол ойи имомат ва вилоят осмонининг олтинчи порлоқ юлдузи Имом Жаъфар Содиқ (а)нинг шаҳодат топган кунлари билан тўғри келади.