Зариф: Вена йиғилишида Эрон халқининг манфаатлари таъкидланди
(last modified Fri, 06 Jul 2018 13:46:06 GMT )
июл 06, 2018 18:46 Asia/Tashkent
  • Зариф: Вена йиғилишида Эрон халқининг  манфаатлари таъкидланди

Баржомга оид Вена йиғилиши якунланди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Венада Эроннинг ядровий келишувига доир Баржомнинг  аъзолари сифатида қолган мамлакатлар  қўшма коммиссиясининг Ташқи ишлар вазирлари иштирокида бўлган йиғилишдан кейин барпо этилган матбуот анжуманида деди: бу йиғилиш жуда жиддий ва самарали эди. Баржом келишувидан ноқонуний тарзда Американинг чиққанидан икки ой ўтганидан кейин мазкур келишув доирасида Эроннинг иқтисодий манфаатларини таъминлаш учун кўплаб ҳаракатлар бўлди.

Муҳаммаджавод Зарифга кўра, Эрон ядровий келишувининг бошқа аъзолари Баржом муштарак коммиссияси йиғилиши якунида қабул қилинган баённомада Эрон нефтини сотиб олишни давом эттириш, банклар билан алоқалар ўрнатиш, транспорт ва тижорат ҳамкорликларини кенгайтириш ва сармоя ётқизиш каби мавзуларга урғу беришган.

Матбуот анжуманида Европа Ташқи сиёсати масъули Федерико Могрини ҳам журналистларга Эрон ядровий келишувини сақлаш учун тарафлар ҳаракат қилишларини ва ушбу заминада музокараларни давом  эттиришга келишиб олганликларини баён этди.

Ёрлиқ