Эронда ИШИД террорчилари қўлга олинди
Теҳрон прокуратураси ИШИДга аъзо бўлган 32 нафар террорчи қўлга олинганини эълон қилди.
Мухбиримизнинг маълум қилишича,Теҳрон прокурори Аббос Жаъфарий Давлатободий ИШИД террорчи гуруҳига аъзо 16 эркак ва 16 аёл қўлга олингани борасида хабар берди. Улар Сурияда ҳарбий таълим олишган ва ИШИД мағлубиятидан кейин Эронда террорчилик амалиётларни ўтказиш учун тайёргарлик кўраётган вақтда хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.
Жаъфарий Давлатободий олдин Эронда ИШИДга тегишли бўлган 8 нафар террорчининг қатл этилганига ҳам ушбу террорчилик гуруҳининг аксиламалига ишора этиб, қўшимча қилди: ИШИДнинг ушбу таҳдидлари Эрон қаршисида уларнинг мағлуб бўлганини кўрсатади ва Эрон ИШИД террорчилари ва уларнинг ҳомийларига бузғунчилик ҳаракатларини амалга оширишга рухсат бермайди.
Теҳрон прокурорига кўра, ИШИДнинг асосий ҳомийси Америка давлати бўлиб, ушбу гуруҳни минтақада нотинчлик ва суботсизлик яратиш учун ундайди.
Шанба куни Эрон парламенти ва Имом Хумайний (р) ҳарамларига ҳужум қилган 8 нафар террорчи қатлга етказилди.Теҳронда 2017 йилнинг 7 июнида ИШИД аъзолари томонидан содир этилган ушбу терактда 17 киши шаҳид бўлиб, бир неча киши ярадор бўлишган эди.