Эрон илмий салоҳият бӯйича дунёнинг 15 илғор мамлакати сафида
(last modified Tue, 17 Jul 2018 11:23:29 GMT )
июл 17, 2018 16:23 Asia/Tashkent
  • Эрон илмий салоҳият бӯйича дунёнинг 15 илғор мамлакати сафида

Ислом олами илмий салоҳият маркази ISC раҳбарининг айтишича 25 минг 500 мақолани руйхатдан ӯтказган Эрон биринчи марта илмий салоҳият бӯйича дунёнинг 15 илғор мамлакати сафидан ӯрин олди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Ислом олами илмий салоҳият маркази раиси вазифасини бажарувчи Муҳаммаджавод Деҳқонийнинг айтишча 2018 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида Эрон тадқиқотчилари жуда баракали ишлашди. Натижада энг муътабар манбаларнинг далолат беришича, барча исломий мамлакатларда амалга оширилган илмий кашфиётларнинг 22 фоизи Эрон ҳиссасига тӯғри келди.  

Хабарда таъкидланишича, илмий салоҳия бӯйича 2018 йилнинг биринчи ярмида 57 исломий давлат орасида Эрон Ислом Жумҳурияти Туркия ва Саудия Арабистонини ортда қолдириб, биринчи ӯринни эгаллади.

 

Ёрлиқ