Вилоятий: Эроннинг минтақадаги стратегик сиёсатлари ўзгармайди
Эрон Сурия ва Ироқ юртига ушбу давлатларнинг даъватига биноан борган. Шундан келиб чиқиб, Яманга ҳам ёрдам кўрсатиши мумкин
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлари бўйича маслаҳатчисига кўра, Эроннинг минтақадаги ситратегик сиёсатлари ўзгармайди. Эрон Сурия ва Ироқ юртига ушбу давлатларнинг даъватига биноан борган. Шундан келиб чиқиб, Яманга ҳам ёрдам кўрсатиши мумкин.
Форс ахборот агентлигининг бугун чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Али Акбар Вилоятий ўтган ҳафтада Россия расмийлари билан учрашиш мақсадида Москвага сафар қилган эди.
У Раша Тудей тармоғи билан суҳбатида шундай айтдики, унинг Россияга қилган сафари Сионистик режим бош вазирининг Москвага уюштирган сафарига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Агар Эрон ва Россия Суриядан чиқиб кетса, Америка ва Сионистик режим ушбу мамлакатда террорчи гуруҳларни ҳимоя қилишни давом эттиради.
Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлари бўйича маслаҳатчисининг маълум қилишича, Эрон фақат Дамашқ давлатининг талаби билан Суриядан чиқиб кетади. Эрон ва Россиянинг Суриядаги сиёсатларида ихтилофлар бўлсада бироқ, Эрон ва Россиянинг Суриядаги ҳамкорлиги ва стратегияси анча кенгайди.