Қосемий: АҚШ давлати ишончга лойиқ эмас
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i36640-Қосемий_АҚШ_давлати_ишончга_лойиқ_эмас
Эрон ўз ҳуқуқларини тиклаш учун ва ўз мажбуриятларига содиқ эканлигини исботлаш учун ҳамда Американинг ядровий келишувдан бир томонлама ва ғайриқонуний чиқиб кетишини инобатга олиб, ушбу механизмдан ва бошқа қонуний йўллардан фойдаланади
(last modified 2018-08-22T17:56:13+00:00 )
июл 30, 2018 17:07 Asia/Tashkent
  • Қосемий: АҚШ давлати ишончга лойиқ эмас
    Қосемий: АҚШ давлати ишончга лойиқ эмас

Эрон ўз ҳуқуқларини тиклаш учун ва ўз мажбуриятларига содиқ эканлигини исботлаш учун ҳамда Американинг ядровий келишувдан бир томонлама ва ғайриқонуний чиқиб кетишини инобатга олиб, ушбу механизмдан ва бошқа қонуний йўллардан фойдаланади

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби АҚШнинг ҳозирги давлати билан ҳар қанақанги музокара ўтказилишини рад этиб шундай айтдики, ушбу мамлакат давлати ишончга лойиқ эмас. 

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба куни маҳаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган суҳбатида, Эрон ва Американинг оғзаки можаролари ва икки мамлакатнинг музокара ўтказиши ҳақидаги иддаолари ҳақида шундай айтдики,

мавжуд шароитни эътиборга олиб жумладан Америка қўшма штатларининг ядровий келишувдан бир томонлама ва ноқонуний тарзда чиқиб кетиши ҳамда, Эрон миллатига иқтисодий босим ўтказиш учун душманона ҳаракатларни кучайтириш ва янгидан санкцияларни жорий этиш каби кескинлик чиқарувчи ҳаракатлар ортидан, музокара ўтказиш учун шароитни йўққа чиқарди.

Баҳром Қосемий, Эроннинг АҚШ устидан Гага халқаро судига шикоят қилгани ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб, Эрон ўз ҳуқуқларини тиклаш учун ва ўз мажбуриятларига содиқ эканлигини исботлаш учун ҳамда Американинг ядровий келишувдан бир томонлама ва ғайриқонуний чиқиб кетишини инобатга олиб, ушбу механизмдан ва бошқа қонуний йўллардан фойдаланади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби, Эроннинг Европага ядровий келишувни давом эттириш усуллари ҳақида таклифларни тақдим этиш учун муҳлат бергани хусусида ҳам шундай айтдики, Эрон ва Европалик томонлар билан доимий тарзда алоқалар ўрнатилган бўлиб, ижобий натижалар ҳам кузатилмоқда.