август 03, 2018 16:48 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазири Сингапурда Хитой ва Индонезия Ташқи ишлар вазирлари билан учрашди

Мазкур учрашувларда томонлар учун муҳим бўлган масалалар муҳокама этилди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича,Осиё жануби-шарқий мамлакатлари бирлашмаси ёхуд ASEAN йиғилишида иштирок этиш борган Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бугун, 2 август куни Хитой Ташқи ишлар вазири Ванг Йи билан бўлган мулоқотда  Хитойни Эрон учун муҳим ва стратегик шерик эканлигини таъкидлаб,икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда Баржом келишувидан  фойдаланиш учун янги йўллар пайидан бўлишни таъкидлади.

Хитой Ташқи ишлар вазири Ванг Йи ҳам  Эрон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама муносабатлар дўстона ва стратегик эканлигини урғулаб, икки томонлама ҳамда  халқаро ва минтақа миқёсида, хусусан, Баржом келишувини муҳим бир  дипломатик ютуқ сифатида ва Эрон ундаги имтиёзлардан фойдаланиши учун  яқин ҳамкорликлари давом этишини баён этди.

Муҳаммаджавод Зариф  индонезиялик ҳамкасби Ретно Марсудий билан бўлган учрашувда  ҳам минтақа ва халқаро миқёсида бўлган муҳим мавзулар, Эроннинг ядовий келишуви ва иқтисодий масалалар бобида фикр алмашди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Шри-Ланкага  қилган икки кунлик сафаридан кейин чоршанба кечаси ASEAN йиғилишида иштирок этиш учун Сингапурга сафар қилган эди. У ушбу сафар чоғида Малайзия, Филиппин, Россия, Туркия, Вьетнам  Ташқи ишлар вазирлари ҳамда Сингапур президенти ва бош вазири билан ҳам учрашиб, бир қатор шарномалар имзолади.

Ёрлиқ