Зариф: Жаҳон Американинг Эронга қарши санкцияларига унчалик ҳам мойил эмас
(last modified Wed, 08 Aug 2018 12:08:18 GMT )
август 08, 2018 17:08 Asia/Tashkent
  • Зариф: Жаҳон Американинг Эронга қарши санкцияларига унчалик ҳам мойил эмас
    Зариф: Жаҳон Американинг Эронга қарши санкцияларига унчалик ҳам мойил эмас

Эрон ташқи ишлар вазири: дунё АҚШнинг бир томонлама ҳаракатларидан чарчади

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф дунё АҚШнинг турли масалаларга бир томонлама ёндашувидан чарчаганини билдирди. Бугунги кунда дунё мамлакатлари АҚШ санкцияларига қарши қатъиятлик билан туришмоқда.  

Муҳаммад Жавод Зариф бугун чоршанба куни мухбирлар билан қилган суҳбатида шундай таъкидладики, Америкага ишониб бўлмайди. Доналд Трампнинг Эрон билан музокара ўтказишга қаратилган иддаолари ҳам унчалик эътиборга лойиқ эмас. 

"Ғазаб ва твитлар АҚШнинг бир томонлама ҳаракатлари дунёнинг бўғзига келгани ҳақидаги фактни ўзгартира олмайди. АҚШ билан савдонинг тўхташи ва 100 минг иш ўрнини йўқотгани биз учун жуда яхши, аммо дунё "твиттер" диктатура ортидан эргашмайди. Шунчаки ЕИ, Россия, Хитой ва бошқа ўнлаб савдо ҳамкорларимиздан сўраб кўринг ", - деб ёзди Эрон ташқи ишлар вазири ўзининг твиттер саҳифасида.

Қўшма Штатлар августда 2016 йилнинг январида ядровий келишув имзолангани боис Теҳронга нисбатан бекор қилинган санкцияларни тиклашнинг биринчи босқичини бошлади.

Сешанба кунидан бошлаб Теҳрон билан олтин ва бошқа қатор металлар савдосига, унинг миллий валютаси билан операцияларга нисбатан чекловлар ҳамда Эрон ҳукуматига доллар сотиш борасидаги тақиқ кучга кирди. 

Трамп шу йилнинг май ойида Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини ва Эронга нисбатан нафақат аввалги, балки янги санкцияларни жорий этишини маълум қилган эди.

Ёрлиқ