Эрон президенти шанба куни Қозоғистонга боради
-
Эрон президенти шанба куни Қозоғистонга боради
Эрон ислом жумҳурияти президенти шанба 11 август куни Каспий денгиз соҳилидаги мамлакатлар етакчиларининг саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга сафар қилади
Эрон президенти аппаратининг матбуот бўлими мудирининг ўринбосари Парвиз Исмоилийга кўра, Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг ушбу икки кунлик сафаридаги дастурларининг энг муҳимлари,
Каспий денгиз соҳили бўйидаги мамлакатлар президентларининг саммитида иштирок этиш бўлиб, ушбу саммитда қўшма баёнот қабул қилинишидан ташқари,
каспий денгиз бўйича яна бир нечта муҳим ҳужжатлар ва ҳамкорлик стратегиясига доир меморандумлар, соҳил бўйидаги бешта мамлакат расмийлари томонидан имзоланиши кутилмоқда.
Исмоилийга кўра, шунингдек Ҳасан Руҳоний ушбу сафари давомида Қозоғистон президенти ва саммитда иштирок этадиган давлатлар етакчилари билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Эрон, Россия, Озарбайжон, Туркманистон ва Қозоғистон Каспий денгиз соҳилидаги беш мамлакат ҳисобланади.