Зариф Қозоғистонга жўнаб кетди
(last modified Sat, 11 Aug 2018 12:15:07 GMT )
август 11, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Зариф Қозоғистонга жўнаб кетди
    Зариф Қозоғистонга жўнаб кетди

Эрон ташқи ишлар вазири Қозоғистонда каспий денгиз соҳили мамлакатларининг ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этиш мақсадида Қозоғистонга сафар қилди. 

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбот идорасининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бугун шанба куни Россия, Озарбайжон,

Туркманистон ва Қозоғистон республикалари ташқи ишлар вазирлари билан ўтказилган қўшма йиғилишда Каспий денгиз бўйидаги мамлакатлар етакчиларининг саммитининг махсус баёнотини ва каспий денгиз бўйича махсус ишчи гуруҳ фаолиятининг мажмуасини ҳақида хулоса тайёрлашади.

2017 йилнинг 4-5 декабр кунлари Москва шаҳрида Каспий денгиз соҳилидаги мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтган эди. Ушбу йиғилишда каспий денгизнинг ҳуқуқий режими бўйича конвенция матнини тузишган эди. 

Конвенция лойиҳасига кўра, Каспий денгизининг туби ва сатҳи секторларга бўлинади, акваториянинг ўзи эса ички ва ташқи сувларга, балиқ овлаш ҳудудлари ва умумий сув маконига бўлинади.

Каспий устидаги ҳаво бўшлиғининг ҳам чегаралари аниқлаб олинади. Ҳужжатда шунингдек, Каспий денгизида мазкур беш мамлакатга тегишли бўлмаган ҳарбий кучларнинг бўлиши тақиқланиши ҳам кўзда тутилган.