Қосемий: АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатлари халқаро қонуларга зиддир
(last modified Mon, 20 Aug 2018 13:19:11 GMT )
август 20, 2018 18:19 Asia/Tashkent
  • Қосемий: АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатлари халқаро қонуларга зиддир
    Қосемий: АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатлари халқаро қонуларга зиддир

Баҳром Қосемий душанба куни маҳаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган йиғилишида АҚШ ташқи ишлар вазирлигида Эронга қарши ишчи гуруҳ тузилиши ҳақида шундай айтдики, ушбу мамлакат томонидан кўрилаётган кескин чоралар шу каби ишлар натижасиз тугаши аниқ

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Америка томонидан Эронга қарши чоралар кўриш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилишини ушбу мамлакатнинг душманона сиёсатларини амалга ошириш йўлидаги ишларидан бири бўлиб, халқаро қонун-қоидаларга зиддир деб атади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба куни маҳаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган йиғилишида АҚШ ташқи ишлар вазирлигида Эронга қарши ишчи гуруҳ тузилиши ҳақида шундай айтдики,

ушбу мамлакат томонидан кўрилаётган кескин чоралар ва ҳаракатлар халқаро тан олинган барча нормалар ва меъёрларга қарама-қарши бўлиб, шу каби ишлар натижасиз тугаши аниқ.   

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Европа ширкатларининг Эронда фаолият юритишлари ва иқтисодий пакетларни тақдим этишлари учун европаликларнинг саъй-ҳаракатлари хусусида тўхталиб шундай айтдики, европа иттифоқининг сиёсий позицияси очиқ-ойдин бўлиб,

Европа иттифоқи, Россия ва Хитой ядровий келишувдаги томонлар сифатида иқтисодий пакет деб аталаётган йўналишда иқтисодий ҳамкорлик қилишда олдинга силжишлар бор. 

Ёрлиқ