август 24, 2018 16:38 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳҳидий Кирмоний
    Оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳҳидий Кирмоний

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми Американинг Исроил режими хавфсизлигидан хавотирда эканлигини таъкидлаб деди: Америка ва Исроил режими томонидан амалга оширилажак энг кичик фаросатсизлик ҳам уларнинг афсусланишига сабаб бӯлади, зеро муқовимат кучларининг минглаб ракеталари Тел-Авивни тупроққа яксон қилишга тайёр турибди.

Оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳҳидий Кирмоний Теҳроннинг бугунги жума намози хутбаларида Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг "Жанг бӯлмайди, зеро америкаликлар бу жанг юз фоиз уларнинг зарарига тугашини яхши билишади" деган баёнотларига ишора қилиб, деди: Эроннинг ҳарбий қудрати Американи бу мамлакатга қарши уруш очишдан қайтарадиган муҳим омилдир.

Шунингдек Муваҳҳидий Кирмоний Американинг Ғарбий Осиё минтақасида ӯз манфаатларини ҳимоя қилиш билан овора эканлигини таъкидлаб, илова қилди: Баржом дастури масаласида Америка бундай давлатга ишониб бӯлмаслиги ва улар билан музокара олиб бориш бефойда эканлигини исботлади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми эслатдиким: Америка, Ғарб давлатлари ва инқилобга қарши террорчи гуруҳлар Эрон исломий тузумига зарба бериш умидидалар. Аммо улар бу мақсадларига етишолмайди, чунки Эрон халқи ӯз исломий инқилобини муҳофаза қилади.

Ёрлиқ