Руҳоний: Ядровий келишувдаги томонлар ушбу келишувни сақлаб қолишга қаратилган ўз дастурларига суръат бағишлашлари керак
(last modified Mon, 27 Aug 2018 13:29:29 GMT )
август 27, 2018 18:29 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Ядровий келишувдаги томонлар ушбу келишувни сақлаб қолишга қаратилган ўз дастурларига суръат бағишлашлари керак
    Руҳоний: Ядровий келишувдаги томонлар ушбу келишувни сақлаб қолишга қаратилган ўз дастурларига суръат бағишлашлари керак

Американинг ядровий келишувдан бир томонлама чиқиб кетишини инобатга олиб, ушбу битимни имзолаган бошқа тарафлар мазкур ядровий келишувни сақлаб қолишга қаратилган ўз дастурларига суръат ва шаффофлик бағишлашлари керак

Эрон ислом жумҳурияти президенти Франция президенти билан телефон орқали ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Американинг ядровий келишувдан бир томонлама чиқиб кетишини инобатга олиб, ушбу битимни имзолаган бошқа тарафлар мазкур ядровий келишувни сақлаб қолишга қаратилган ўз дастурларига суръат ва шаффофлик бағишлашлари керак. 

Ҳасан Руҳоний, душанба куни Эммануэл Макрон билан телефон мулоқотида шундай айтдики, АҚШнинг ядровий келишувдан чиқиб кетишидан кейин, бошқа томонлар ушбу келишувни давом эттиришлари учун ўз зиммаларига оғир юкни олишди.

Унга кўра, Эрон ядровий келишувни сақлаб қолишни истайди. Аммо, айни пайтда агар Европанинг келгусидаги дастурларини ижро этишда, молиявий ва пул соҳасида шунингдек, нефт, суғурта ва юк ташиш тармоғларида кафолат бериш бўйича тегишли чоралар кўрилмаса, ундай ҳолда Теҳрон ҳам бошқача йўл тутади. 

Франция президенти ҳам ушбу телефон мулоқотида шундай айтдики, Париж Теҳрон билан алоқаларини янада чуқурлаштиришни ва кенгайтиришни истайди. Унга кўра, Франция ядровий келишувни сақлаб қолиш учун бор куч имкониятини ва ҳаракатини ишга солади. Шу билан бирга, Франция ушбу йўналишда молиявий ва тижорий механизмларни ишлаб чиқмоқда. 

Ёрлиқ