Гаага халқаро Суд маҳкамасида Эроннинг Америка устидан тақдим этган шикоятига доир иш кўриб чиқилмоқда
(last modified Tue, 28 Aug 2018 07:41:42 GMT )
август 28, 2018 12:41 Asia/Tashkent

Гага халқаро суд маҳкамаси Бирлашган миллатлар ташкилотининг муҳим органи сифатида кеча 27 август кунидан бошлаб Эрон ислом жумҳуриятининг Америка қўшма штатлари устидан тақдим этган шикоятини 4 кун муддат давомида кўриб чиқади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Гага халқаро Суд маҳкамасида Эроннинг Америка устидан тақдим этган шикоятига оид ишни кўриб чиқиши” га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Гага халқаро суд маҳкамаси Бирлашган миллатлар ташкилотининг муҳим органи сифатида кеча 27 август кунидан бошлаб Эрон ислом жумҳуриятининг Америка қўшма штатлари устидан тақдим этган шикоятини 4 кун муддат давомида кўриб чиқади. Ушбу шикоят устидан олиб бориладиган Суд жараёнида, вақтинчалик қарор қабул қилиш мавзуси бўйича Суд маҳкамаси ваколатининг муҳокама этилиши кутилмоқда. Эрон ислом жумҳурияти Америка қўшма штатларининг Эрон ядровий келишуви доирасида қабул қилинган “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”дан бир томонлама чиқиб кетиши ортидан, ўз шикоятини Голландиянинг Гага шаҳрида жойлашган Халқаро Суд маҳкамасида муҳокама этилишини истади. Мазкур шикоятда ядровий келишувдан АҚШнинг бир ёқлама чиқиб кетиши натижасида, Эронга қарши жорий этилган ядровий санкцияларнинг қайта жорий этилиши Эрон ва Америка ўртасида эришилган “Дўстлик битими”ни бузиш ҳисобланади деб қайд этилган.

     Ушбу “Дўстлик битими” 1955 йилда икки давлат ўртасида имзоланган бўлиб, айни пайтда ҳам ўз кучида турибди. Ушбу битимда икки тараф ҳам давлат ва хусусий сектордаги иқтисодий ва тижорий манфаатларга путур етказадиган ҳар қандай кескин чораларни қўлламасликлари бўйича мажбуриятларни ўз зиммаларига олишган. Шунингдек, ушбу шартномада агар томонлар икки ўртада келиб чиққан ихтилофларни дипломатик йўллар билан ҳал этолмаса, унда тегишли масала Халқаро суд маҳкамасида кўриб чиқилиши таъкидланган. Эндиликда, Эрон икки давлат ўртасида 1955 йилда тузилган Дўстлик шартномаси диорасида АҚШнинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаслигини, Халқаро Суд маҳкакмасида муҳокама қилиш бўйича қарорга келди. Гага халқаро суди ҳам ушбу ишни кўришдан олдин, биринчи навбатда Америка қўшма штатлари Ташқи ишлар вазирлигига расмий мактуб йўллаб, АҚШдан Эронга қарши санкциялар киритмаслигини талаб этган. Акс ҳолда, ушбу Халқаро суд маҳкамаси ядровий келишув бўйича таъсирчан чоралар қабул қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Лекин шунга қарамай, америкаликлар ушбу Халқаро суднинг талабларига эътибор бермади. Шундан сўнг, Эрон томони Эронга қарши санкцияларни қайта жорий этишни тўхтатиш учун вақтинчалик қарор қабул қилишни сўради.

     Агар, ушбу сўров Халқаро суд маҳкамаси томонидан ижобий қондирилса, Америка давлати Бирлашган миллатлар ташкилотининг аъзоси ва Халқаро Гага суди Низомига имзо чекувчи сифатида ушбу халқаро ташкилотнинг ҳукмларига риоя қилишга мажбур бўлади. Албатта, Халқаро суд маҳкамаси Эроннинг Америка устидан тақдим этган шикоятини кенгроқ ўрганиб чиқиш ҳаракатларини бир неча ойлардан кейин бошлайди. Ҳозирда эса, вақтинчалик қарор қабул қилиши кутилмоқда. Ушбу Халқаро суд маҳкамаси ҳозирга қадар Эрон ва Американинг 1955 йилда имзоланган Дўстлик битими доираси бир-бири устидан тақдим этган шикоятларини икки марта кўриб чиқди. Бу ишлар эса, шундан далолат берадики, Халқаро суд маҳкамаси нуқтаи назари билан, Эрон ва Америка ўртасидаги Дўстлик шартномаси Эронда исломий инқилобнинг юз бериши ва сиёсий тизимнинг ўзгаришига қарамай, илгаригидек ўз кучини сақлаб қолган.

     Шу билан бирга, икки мамлакат ушбу битимнинг имзоланганига 60 йил ўтган бўлишига қарамай, ушбу икки томонлама шартномани бекор қилиш учун ундаги мундарижалардан фойдаланишмади. Шундан келиб чиқиб, Гага халқаро суди ўз ваколати доирасида Эрон томонидан тақдим этилган шикоятни муҳокама қилиш учун қарор қабул қилиши ва ушбу даъво аризасининг моҳиятини кенгроқ ўрганиб чиқиши кутилмоқда. Бироқ шунга қарамай, Халқаро муассасаларда жумладан Гага халқаро суд маҳкамасида ҳуқуқий мураккабликлар ва ҳуқуқ устидаги сиёсатнинг ғалабаси шунингдек, Америкага қарши якуний ҳукм чиқариш ва Эрон халқининг эътироф этилиши, қатъий эмас. Негаки, АҚШ давлатининг ўтмишига қарайдиган бўлсак, ушбу мамлакат ҳатто Олий Суд маҳкамаларининг қарорларини ҳам кўрмаганга олиб келган. Лекин, Эрон ислом жумҳуриятининг шикоятини ўрганиб чиқиш ва эҳтимол билан исломий жумҳурият фойдасига овоз бериши ҳуқуқий жиҳатдан катта ютуқ бўлади.

       Бу эса, Американинг Эронга қарши босим ўтказиш учун  монёвр қудратини анча пасайтиради. Эрон ислом жумҳурияти президентининг ҳуқуқ ишлари бўйича ўринбосари Лаъё Жунайдий бу ҳақда шундай айтдики, агар Халқаро суд маҳкамасида Эрон фойдасига ҳукм чиқарилса, балки дунёдаги бошқа барча Судлар ҳам мазкур Халқаро Суднинг принципларига эргашишлари мумкин. Аммо шунга қармай, Америка судлари ушбу қоидага амал қилмаслиги мумкин. Шунга қарамай, Гага халқаро суд маҳкамасининг ҳукми, халқаро масъулиятни Америка зиммасига юклайди.             

         Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ