Руҳоний: масъулиятни сезиш Эрон масъулларининг ижобий томонларидандир
Эрон ислом жумҳурияти президенти, дедики масъулиятни сезиш ва ўз фаолияти учун жавоб берииш Эрон ислом жумҳурияти тузумидаги масъулларининг ижобий томони ҳисобланади .
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон парламентининг бугунги йиғилишида қилинган саволга жавобан дедики ҳеч ким масъулиятни сезиш ва ўз иши учун жавоб беришни салбий жиҳат деб ўйламайди балки барча масъуллар ўз масъулияти ва қонун доираисда жавоб беришлари шарт ва зарурдир.
Эрон президенти қўшимча қилиб айтдики бутун жаҳондаги Эроннинг буюк халқи ва унинг дўстлари ҳамда исломий жумҳурият душманлари бугун ислом жумҳурияти мамлакатидаги давлат ва парламент ўртасида оралиқ вужудга келган деб ўйламоқда , Эронда парламент ва давлат ўта буюк мақсадни назарга тутиб масъулиятни ўз зиммасига олиб амалга оширишга ҳаракта қилишмоқда ва бу масъулиятни биргаликда ижро этиш томон одим ташлаб албатта ўз мақсадларга эриша олишади.
Эрон президенти халқни савол беришга ҳаққи борлиги, хусусан 11 давлатда 4 йил ичида ва 12 чи давлатнинг биринч ойларида миллий хавфсизлик, ижтимоий масалалар, маданият , иқтисод ҳамда ички ва ташқи сиёсатдаги ижобий ўзгаришларга шоҳид бўлган халқ савол бершга ҳаққи борлигига тўхталиб, бугунги кунда халқ учун нега бизнинг халқимиз ўз келажаги , турмуш даражаси ва мамлакат келажагидан хавотирланиши керак деб савол пайдо бўлиши табиийдир деб изоҳлади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти халққа барча муаммолар, Инқилоб раҳбарининг ҳидоятлари, учта орган ва қуролли кучларнинг мувофиқлаштирилиши билан ҳал этилиши шарҳланиши керак.
Руҳоний Эрон халқига хитобан, АҚШ фитналарини чипакка чиқаришга ҳаракат қилишини маълум этди.
Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида АҚШ давлат масъуллари Эрон парламентининг бугунги йиғилишини якунланишидан хурсанд бўлишни ўйламсин, улар бугунги йиғилиш сўнггида жуда қайғу ва ғамга тушадилар чунки бугунги йиғилишнинг якунланиши билан Эрон парламенти, давлати, уч органлари ва қуролли кучлари ўртасида бирлик ва ваҳдат янада мустаҳкамланади ва албатта бу ваҳдат Исломий Инқилоб Раҳбари томонидан ҳидоят этилиб назорат қилинади деб аниқлик киритди.