Инқилоб муаззам раҳбари: Америкалик сурбет масъуллар билан ҳеч қанақанги музокара ўтказилмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i37331-Инқилоб_муаззам_раҳбари_Америкалик_сурбет_масъуллар_билан_ҳеч_қанақанги_музокара_ўтказилмайди
Америкаликлар билан ҳар қанақанги музокара ўтказилмаслигини таъкилаб, шундай айтдиларки, эронликларга қарши қилич кўтарган америкаликлар билан умуман музокара ўтказилмайди
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
август 29, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари: Америкалик сурбет масъуллар билан ҳеч қанақанги музокара ўтказилмайди
    Инқилоб муаззам раҳбари: Америкалик сурбет масъуллар билан ҳеч қанақанги музокара ўтказилмайди

Америкаликлар билан ҳар қанақанги музокара ўтказилмаслигини таъкилаб, шундай айтдиларки, эронликларга қарши қилич кўтарган америкаликлар билан умуман музокара ўтказилмайди

Исломий инқилоб муаззам раҳбари америкаликлар билан ҳар қанақанги музокара ўтказилмаслигини таъкилаб, шундай айтдиларки, эронликларга қарши қилич кўтарган америкаликлар билан умуман музокара ўтказилмайди. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни давлат ҳайъатининг аъзолари ва президент билан учрашган чоғларида Эрон билан музокара қилишни Американинг барча давлатлари эҳтиёж сезишган деб атадилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, улар ўзларининг монёврлари билан Эрон ислом жумҳуриятини музокара столига ўтиришга мажбур қилдик деб баҳолашмоқчи. 

Илгари очиқ ойдин ва ошкора айтганимиздек, америкаликлар билан ҳеч қандай музокара ўтказмаймиз. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари қўшнилар билан яхшни муносабат ўрнатишни таъкидлаб ва европа мамлакатлари билан алоқа қилиш ҳақида шундай айтдиларки, европа билан музокараларни давом эттириш ва алоқа қилишда ҳеч қандай тўсқинликлар йўқ.

Аммо, ушбу ишларни давом эттириш билан бирга, ядровий келишув сингари масалалар ёки иқтисодий мавзуларда улардан умидни узиш керак. 

Ул ҳазрат, Европанинг ядровий келишув ва санкциялар каби масалаларда номуносиб ҳаракатларни амалга оширишларини танқид қилиб шундай айтдиларки, уларнинг ваъдаларига ишониб қолмасдан, жорий масалаларнинг жараёни ҳақида жиддий ёндашиш лозим. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ядровий келишувни миллий манфаатни сақлаб қолишдаги восита деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ядровий келишув мақсад эмас, балки воситадир.

Шунинг учун агар кўзланган натижага эришсак, ушбу восита билан миллий манфаатни сақлаб қолишда четлаб ўтишни имкони йўқ.