Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i37372-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Эрон ракеталари иқтидорини оширади ва қизил чизиқлардан, яъни ушбу иқтидордан воз кечмайди
(last modified 2018-08-31T10:17:33+00:00 )
август 31, 2018 15:17 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Эрон ракеталари иқтидорини оширади ва қизил чизиқлардан, яъни ушбу иқтидордан воз кечмайди

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий бугунги хутбаларида америкаликлар аҳдларига вафо қилмайдиган эканликлари ва  уларга ишониб бўлмасликни  баён қилар экан, Эрон ҳеж вақт ушбу давлат билан музокара қилмаслигини баён этди.

Оятуллоҳ Хотамий Эрон ўзига қўшни бўлган мамлакатлар билан биродарларча муносабатда бўлгани боис, қўшни мамлакатлар Эрон билан дўстона муносабатда эканлигини ҳам урғулади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби Оятуллоҳ Хотамий Эрон Ислом Жумҳуриятида мавжуд иқтисодий муаммоларга ҳам ишора этиб, ушбу иқтисодий муаммолардан ўтишнинг ягона чораси муқовамат иқтисоди сиёсатини ижро этиш ва ушбу йўлда мамлакат  масъуллари  барча кучларини ишга солишлари лозим эканлигини таъкидлади.