Эрон ва Покистон алоқалари кенгаймоқда
(last modified Fri, 31 Aug 2018 10:48:24 GMT )
август 31, 2018 15:48 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Покистон алоқалари  кенгаймоқда

Эрон Ташқи ишлар вазири покистонлик ҳамкасби билан учрашди.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф покистонлик ҳамкасби Махдумшоҳ Маҳмуд Қурайший билан бўлган учрашувда Покистон Эрон учун муҳим қўшни эканлиги ва мазкур мамлакатлар ўртасида алоқаларни кенгайтириш учун ҳеж қанақа чеклов йўқлигини таъкидлади.

Покистон Ташқи ишлар вазири Махдумшоҳ Маҳмуд Қурайший ҳам Исломободда  бўлган ушбу учрашувда икки мамлакатнинг муҳим бўлган алоқаларини урғулаб, турли соҳалардаги  ҳамкорликларни кенгайтириш ва ушбу заминаларда  тўсиқ бўладиган ҳар қанақа муаммоларни бартараф этиш лозимлигини баён этди.

Эрон Ташқи ишлар вазири пайшанба пешинида Покистонга  икки кунлик сафар билан борган ва ушбу сафар давомида Покистоннинг янги ҳукумати аъзолари билан мулоқотлар ўтказмоқда.