Теҳрон жума намоз хутбалари
-
Теҳрон жума намози
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, Эрон халқи ўтган йилги Ҳаж маросимида юз берган мудҳиш Мино фожеасини ҳеч қачон эсдан чиқармайдилар деб айтди.
Теҳрон жума намозининг бугунги имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Али Муваҳиддий Кирмоний зийлҳижжа ойи ва Ҳаж маросимларининг аҳамиятига ишора қилар экан, экспертлар, ўтган йилги Ҳаж маросимларида Саудий Арабистон масъуллари лоқайдлик ва бепарволик ўрнида ҳожийлар хавфсизлигини таъминлашда масъулиятли бўлишганида, Мино фожеасида минглаб бегуноҳ зиёратчилар қурбон бўлишмасди деган хулоса чиаришмоқда деб айтди.
Оятуллоҳ Муваҳиддий Кирмоний Ҳаж маросимларини ислом динида жуда улуғ ва муҳим эканлигини таъкидлаб, исломий уммат Ҳаж маросимини ижро этишида ўз душманлари ва ушбу азим йўлда фитна низо солувчиларни била олишлари керак деб қўшимча қилди.
Теҳрон жума намозининг имом хатиби, Ҳаж маросими Иброҳимий Ҳаж даражасида ижро этилганида эди, мусулмонлар учун ҳеч қандай муаммо ҳам бўлмасди деб айтди. У ўз хутбаларида мусулмон халқларини Ҳаж маросимини хавфсиз ва тинч вазиятда адо этишлари ва ислом душманларига нисбаттан эркинлик билан ўз нафратларини эълон қилишлари учун Ҳарамайни шарифайнни ёвуз ваҳоббийлар қўлидан озод бўлишига умид билдирди.
Оятуллоҳ Муваҳиддий Кирмоний Ол Сауд режимини АҚШнинг малайи эканлигини таъкидлаб, бу режим мусулмон халқларини Ҳаж маросимидан баҳра олишларига ижозат бермаётир деб аниқлик киритди.