Эрон ва Сурия ўз қадриятлари ва манфаатларини ҳимоя қиладилар
(last modified Tue, 04 Sep 2018 12:29:17 GMT )
сентябр 04, 2018 17:29 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Сурия
    Эрон ва Сурия

Ғарб давлатлари босимларнини давом этиши билан бир пайтда Эрон ва Сурия минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда икки миллат манфаатлари ва қадриятларини ҳимоя қилишга давом бермоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Сурия президетлик идораси тарқатган баёнотида бу мамлакат президенти ва Эрон ТИВ раҳбари  учрашганида  Ғарб давлатларини Эрон ва Сурия халқларига қарши таҳдид қилувчи сиёсатлар олиб боришлари минтақада Ғарб давлатларининг  фитна ва низоларини мағлуб бўлганлигининг нишонасидир. Ушбу икки мамлакатни Ғарбнинг фитна солишга асосланган сиёсатлари қаршисида тура олишгани бундай натижаларга сабаб бўлмоқда  деб эълон этдилар.

Сурия президенти Башор Асад ва Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавод Зариф шунингдек  барча тармоқларда Теҳрон ва Дамашқ ўртасидаги алоқалрни тобора ривожланиб бораётганлигини мамнуният билан қайд этиб турли соҳаларда мувофиқлаштириш хусусан минтақа ва халқаро  миқёсида суръат билан давом этаётган ўзгаришлар соясида ўзаро ҳамкорликларни янада кучайтиришни  таъкидладилар.

Томонлар шунингдек  бу учрашувда  Сурия, минтақа ўзаришлари ҳамда  Остонада ўтказилган Сурия тинчликига кафолат берувчи мамлакталар раҳбарларининг 3 томонлама дастурлари масаласини муҳокама қилдилар.

 Остонада ўтказилган тинчликка кафолат берувчи мамлакатлар раҳбарларини  йиғилиши  келаси жума куни яъни 7 сентябрьда Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, Россия президенти Владимир Путин ва Туркия презитденти Ражаб Тойиб Эрдуған иштирокида Теҳронда ўтказилиши кутилмоқда.

Ёрлиқ