Инқилоб Раҳбари: Эронга қарши душманнинг психологик урушидан мақсади халқ орасида изтироб ва умидсизликни яратишдир
(last modified Thu, 06 Sep 2018 12:17:18 GMT )
сентябр 06, 2018 17:17 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари
    Инқилоб Раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ушбу хавфли шароитда халқ ва истеъдодли шахсиятларнинг энг муҳим масъулиятини давлат системаси ва идоралари билан халқ ҳамжиҳатлигини яхшилаш ва чуқурлаштириш ҳамда боши берк кўчада қолиш ҳиссиёти,умидсизлик бир вазиятни яратишдан воз кечиш эканлигини эълон қилдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  экспертлар кенгаши раиси  ва намояндаси билан учрашганларида дедиларки  Эрон халқининг душманлари иқтисодий уруш билан бир вақтда писохогик ва ОАВ орқали ҳужумлар ва урушни ҳам ўз иш дастурида жой берганлар бинобарин  танқидлар ҳам ислоҳ қилиш ва оптимистик мақсадларга қаратилганлиги зарур.

Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари қўшимча қилиб айтдидарки,  бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти  кўптомонлама иқтисодий урушга юзмаюздир. Ушбу иқтисодий уруш эса диққат, ҳимоят ва урушқоқликка асосланган система томонидан бошқарилмоқда, аммо  мазкур уруш ёнида  психологик ва ОАВ орқали уруш ҳам давом этмоқда.

Ул Зот  ОАВдаги урушлар олдин ҳам мавжуд эканлиги, аммо эндиликда  янада ошганлигига тўхталиб,  олган маълумотларимизга биноан  АҚШ ва сионистик режимининг жосуслик системалари  Эрон атрофидаги минтақа Қорунларини моиявий жиҳатдан ҳимоя қилиб  ушбу ОАВ урушни вужудга келтириш учун махсус  гуруҳларга асос солгандилар.Бу режимлар жиддийлик билан  жомеанинг фикри ва таблиғотий атмосфераси ва вазиятига зарба бериш ва уни ифлослантиришга уриниб келмоқдалар деб айтдилар..

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  барча муаммолар ҳамда душманларнинг барча психологик урушлари билан бир пайтда,  Эрон мамлакати ва Исломий Инқилобни ривожланиб бораётганига ишора қилиб,  Арбаъийн азо маросимлари, кўча- намойишлари, эътикоф, университетларидаги жамоат намозлари, Рамазон муборак ойидаги йиғинларда ёшларнинг кенг қамровли қатнашиши ушбу маънавий заминдаги ривожланишнинг нишонаси ҳисобланади деб таъкидладилар.

 

Ёрлиқ