Эрон, Россия ва Туркия президентларининг йиғилишлари Теҳронда бошланди
Теҳронда Эрон, Россия ва Туркия президентларининг Сурия бўйича уч томонлама йиғилишлари бошланди
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, Россия федерацияси президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон иштирокида Теҳронда уч томонлама йиғилиши
Сурия армиясининг Эдлиб вилоятини террорчилар ишғолидан озод этиш амалиёти бошланиши арафасида Теҳронда ўтказилди.
Теҳронда бугун жума ўтказилаётган йиғилиш, Эрон, Россия ва Туркия мамлакатларининг Сочи ва Анқарада ўтказилган олдинги иккита йиғилишнинг давоми ҳисобланади.
Ушбу йиғилишнинг асосий мавзуси Сурияда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун минтақавий ҳамкорликни ўрганиб чиқиш бўлиб, ушбу масала йиғилишнинг кун тартибидан жой олган.
Эрон, Туркия ва Россия мамлакатларининг вакиллари ҳозирга қадар Остонадаги Сулҳ бўйича йиғилишлар шаклида 10 маротаба йиғилиш ўтказдилар.
Ушбу йиғилишларнинг натижаси, учала мамлакат етакчиларининг иккала йиғилишларида кўриб чиқилди ва тасдиқланди.