Эрон, Россия ва Туркия президентлари Теҳрондаги йиғилишлари якунида баёнот қабул қилишди
Баёнотда, Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи ёки ал-Қоидага қарашли гуруҳлар ва ташкилотлар шунингдек, Жабҳатун Нусра каби террорчи гуруҳларни бутунлай йўқ қилиш учун ўзаро ҳамкорлик амалиётларини давом эттиришдаги ўзларининг азму қарорларини билдиришди
Эрон ислом жумҳурияти, Россия ва Туркия президентлари Теҳронда ўтказган йиғилишлари якунида ўз баёнотларини эълон қилиб, Сурия суверенитети ва истиқлоли ҳамда яхлитлиги учун ўзларининг қатъий ва мустаҳкам ишончларини таъкидлашди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бугун жума куни Теҳронда уч томонлама йиғилишларининг якунидаги 12 банддан иборат қўшма баёнот қабул қилишди.
Баёнотда, Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи ёки ал-Қоидага қарашли гуруҳлар ва ташкилотлар шунингдек, Жабҳатун Нусра каби террорчи гуруҳларни бутунлай йўқ қилиш учун ўзаро ҳамкорлик амалиётларини давом эттиришдаги ўзларининг азму қарорларини билдиришди.
Шунингдек, ушбу қўшма баёнотда қайд этилишича, Сурия можаросини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди. Фақат сиёсий жараён ва музокаралар воситасида ечим топиш мумкин холос.
Эрон, Россия ва Туркия президентлари Сурия миллий музокаралари бўйича Сочида ўтказилган йиғилишлар натижасида қабул қилинган қарорлар ва Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг 2254-сонли резолюциясига мувофиқ тарзда сиёсий жараённи қўллаш учун фаол ҳамкорликларни давом этириш йўлида қатъий ирода билан ёндашишларини таъкидлашди.
Шунингдек, Эрон, Россия ва Туркия президентлари Сурияда хавфсизлик ва тинчликни ўрнатиш учун ва қочқинларнинг ўз ихтиёрлари билан ўз уйларига ва яшаш жойларига қайтишлари учун зарурий шароитларни яратишни таъкидлашди.