Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 14 Sep 2018 12:20:40 GMT )
сентябр 14, 2018 17:20 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози
    Теҳрон жума намози

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Ироқ Курдистони минтақасидаги террорчилик гуруҳчалардан бири етакчилари тўпланган маконнни ракета билан нишонга олганига тўхталиб, бу амалиёт Эрон давлатини вазиятдан яхши огоҳ бўлганини кўрсатиб берди ва минтақа ҳамда минтақадан ташқаридаги душманларига жиддий огоҳлантириш эди деб айтди.

Теҳрон жума намозининг бугунги муваққат имом хатиби Ҳужжатул ислом вал муслимин Козим Сиддиқий  уруш ва ё санкциядан қўрқиш Ошўро маданиятга зид эканлигига ишора қилар экан, Эрон халқи 40 йилдан бери  Ошўро йўлида қадам ташлаб келмоқда  барча зўравон қудратлар қаршисида тура олиб,  уларни мағлубиятга учратган деб изоҳлади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом  хатиби  тиббиёт, нано, мудофаа ва саноат соҳаларидаги Эроннинг кўринарли ривожланишини таъкидлаб,   8 йил давомидаги урушни ифтихор билан бошдан ўтказиб муқовимат кўрсатган миллат  бир неча кунлик иқтисодий босимларни  бўҳрон ҳисобламайди ва бу муаммолардан ҳам ғурур ифтихор билан ўтади деб эълон қилди.

Ҳужжатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий  шунингдек  Ироқда юз берган сўнгги ҳодисалар ва Басра вилоятидаги Эрон консулхонаси биносига ўт қўйилганлигига ишора қилар экан,  Ироқдаги АҚШ ва Ол Сауд режимининг фитналари Эрон ва Ироқ миллатлари ўртасидаги дўстлик ва бирликка зарба етказа олмайди деб таъкидлади.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби шунингдек Суриянинг Идлиб вилояти вазиятига ҳам тўхталиб, дедики  Суриядаги террорчиларнинг энг сўнгги марралари Идлиб минтақасида жойлашган ва АҚШнинг барча баҳоналари Сурия халқ армиясини ғалабалари йўлига заррачадек таъсир ўктаза олмайди деб аниқлик киритди.

Ҳужжжатулислом Козим Сиддиқий  Нигерия суди томонидан Иброиҳм Закзокийни озод қилиниши масаласига ишора қилиб бу мамлакат давлатига Нигериядаги шиа мазҳабидаги мусулмонларни қамоқхоналардан озод этилиши йўлига монелик қилмасликини тавсия қилди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби  хутбалари сўнггида  Муҳаррам ойида Озарбойжон республикаси азодорлар гуруҳи аракатини олдини олинганидан афсусланиш билдириб бу мамлакат давлатига  Ҳусейний Ошўро азодорлари йўлига монелик қилмаслиги чунки  Озарбойжлон республикаси халқини Ҳусейн /а/ издошлари ва пайравлари эканлигини эслатди.

 

Ёрлиқ