Осиё ӯйинлари совриндори бӯлган эронлик спортчилар Исломий Инқилоб муаззам раҳбари билан мулоқот қилишди
сентябр 24, 2018 17:41 Asia/Tashkent
Индонезияда ӯтказилган Осиё ӯйинлари совриндори бӯлган Эрон Ислом Жумҳуриятининг бир гуруҳ спортчилари бугун пешин намозидан сӯнг Исломий Инқилоб муаззам раҳбари оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари билан мулоқот қилишди
Индонезияда ӯтказилган 2018 йилги Осиё ӯйинлари мусобақасида Эронлик спортчилар 20 олтин, 20 кумуш, 22 бронза медални қӯлга киритиб, умумий ҳисобда 6-ӯринни эгаллашди.
Осиё ӯйинлари мусобақасида Эрон Ислом Жумҳуриятидан 280 нафар эркак ва 98 нафар аёл спортчи спортнинг 42 тури бӯйича куч синашди.