Эрон президенти Халқаро Олимпия Қўмитаси раиси билан учрашди
Ҳасан Руҳоний Ню-Йоркда Халқаро Олимпия Қўмитаси раиси билан учрашди
ИРНА ахборот агентлигининг маълум қилишича, душанба куни БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишининг ҳошиясида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Халқаро Олимпия Қўмитаси раиси Томас Бах билан учрашди.
Ушбу учрашувда томонлар Эронда спортнинг ривожлантириш йўллари борасида фикр алмашдилар.
Ҳасан Руҳоний мулоқот чоғида охирги ўтган йиллар давомида Эронда спорт соҳасида кўплаб ишлар амалга ошираётганини таъкидлади.
Бундан олдин Эрон президенти Ню-Йорк шаҳрида кубалик ҳамкасби ва Халқаро валюта фонди раиси билан учрашган эди.
Эрон президенти Ню-Йоркда бугунги сафари давомида АҚШ ОАВ мудирлари ва MBC телеканали билан суҳбат қилиш билан бирга Нелсон Манделанинг эъзозлаш куни маросимида ҳам нутқ сўзлайди.