Эрон дунёнинг реактор ишлаб чиқарадиган мамлакатларидан бирига айланди
Шероз нефтни қайта ишлаш заводининг 300 тонналик реактори эронлик мутахассислар томонидан ӯрнатилиб, ишга туширилди.
Эрон Телерадио компаниясининг хабарига кӯра Шероз нефтни қайта ишлаш заводининг директори Абдурраҳим Шамсуддинийнинг айтишича, 300 тонналик реактор авиатсия ёнилғиси, керосин, битум ва бошқа нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мӯлжалланган.
Нефтни қайта ишлаш заводи реакторини янада қудратлироқ реакторга алмаштириш натижасида бензин, суюлтирилган газ ва солярка каби маҳсулотларимизнинг сифати анчайин юксалади.
Шероз нефтни қайта ишлашзаводининг директори бу улкан реакторнинг эронлик мутахассислар томонидан қурилганига ишора қилиб, илова қилди: олдинги реактор Италия маҳсулоти эди. Унда дарз пайдо бӯлиб, портлаш хавфи бутун минтақага таҳдид сола бошлади. Италияликлар эса уни таъмирлашга мойиллик билдиришмади. Шунда Аҳвоздаги реакторсозлик заводи янги реакторни ишлаб чиқариш ва уни сув ҳамда қуруқликдаги йӯл билан Шерозга етказиш масъулиятини ӯз зиммасига олди.
Абдурраҳим Шамсуддиний Нефтни қайта ишлаш заводларининг реактори Италия ва Хитойда ишлаб чиқарилишини таъкидлаб, илова қилди: Маҳаллий мутахассисларнинг фидоийларча меҳнати туфайли Эрон ҳам дунёнинг реактор ишлаб чиқарадиган мамлакатлари қаторидан жой олди.