Европанинг еттита марказий банки Эрон билан ҳамкорлик қилади
Ҳозирга қадар Европанинг еттита марказий банки Эрон билан молиявий махсус иш тартибини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди
Эрон ташқи ишлар вазири Европа иттифоқининг ядровий келишувни сақлаб қолиш учун олиб бораётган саъй-ҳаракатларига ишора қилиб шундай айтдики, ҳозирга қадар Европанинг 7 та марказий банки Эрон билан молиявий махсус иш тартибини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Нью-Йоркда Германия, Франция, Британия, Хитой ва Россия давлатларининг ядровий келишувни сақлаб қолиш учун олиб бораётган уринишлари хусусида шундай айтдики,
ушбу махсус молиявий ечим фақат европага хос эмас, балки бошқа мамлакатлар ва ширкатларни ҳам ўз ичига қамраб олади. Негаки, улар Эрон билан иқтисодий ва молиявий ҳамкорликларни осонлик билан олиб боришларига имконият яратиши керак. Шунингдек, экспорт харажатларини ҳам ушбу ҳисобга туширишлари лозим бўлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп 2018 йилнинг 8 май кунида АҚШнинг ядровий келишувдан чиқиб кетишини ва Теҳронга қарши санкцияларни қайта жорий этилишини эълон қилди.
Лекин шунга қарамай, Россия, Хитой, Германия, Франция, Англия ва европа иттифоқи ядровий келишувда иштирок этувчи томонлар сифатида ушбу халқаро келишувни ҳимоя қилиб чиқишди.