Исломий Инқилоб ҳажжининг сиёсий даракларини Ислом дунёсига етказинг!
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари билан Ҳаж ишлари бўйича масъулларнинг учрашуви
Бугун Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари Ҳаж ишлари бўйича мамлакат масъуллари билан бўлган учрашувда Исломий Инқилоб ҳажжининг сиёсий даракларини Ислом дунёсига етказишни таъкидладилар.
Ул ҳазрат Ҳаж зиёратини адо этиш учун мусулмонларни хос бўлган бир замонда ва бир маконда тўпланишлари бобидаги Аллоҳ таоло амрига ишора этиб, бу маросим мусулмонларнинг ўзаро ҳамжиҳатликлари ва алоқалари лозимлиги, Ислом уммати иқтидорини кўрсатиш каби муҳим жиҳат ва сиёсий даракларга эга эканлигини таъкидладилар.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари Ҳаж маросимида Ислом уммати билан бўладиган алоқа ва муносабатларда , Исломий Иниқилоб хабарларини зиёратчиларга етказиш, уларда мавжуд айрим шубҳаларни бартараф этиш, Эрон Ислом Жумҳурияти билан бошқа мамлакатлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш заминасини яратиш, Исломий фирқалар билан яхши алоқалар ўрнатиш Ҳаж маросимининг муҳим сиёсий хабарлари эканлигини урғуладилар.
Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари комил дуолар маросимини ўтказишда саудийлар ҳукумати айрим тўсиқлар яратганини ва саъй-ҳаракатлар билан ушбу тўсиқларни бартараф этишни ҳам эслатиб ўтдилар.
Бугун Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари ушбу учрашувда ҳаж маросими учун мавжуд маконларни кенгайтириш баҳонасида Худо Расули (с) Имом Али (а) ва бошқа халифаларга тегишли ёдгорликлар нобуд қилинаётганини ҳам танқид қилдилар.