Европа позицияси Эрон ислом республикасининг манфаатларини таъминлашга қаратилган
Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШ давлатининг Баржом ядровий келишувидан чиққани ортидан Эрон ислом республикасининг манфаатларини таъминлаш учун Теҳрон ва Европа Иттифоқи позициялари яқинлашаётганлигини хабар қилди.
Кеча Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Баҳром Қосимий Баржом ядровий келишуви доирасидаги ҳамкорликларни давом эттириш хусусида Эрон ва Европанинг келишгани мавзусида мухбирлар билан суҳбатида кўп мулоқотлар, йиғилишлар ва баҳс- мунозаралардан сўнг, Эрон ва 4+1 гуруҳи ТИВ раҳбарлари Ню- Йорк шаҳрида ўтказган йиғилишида ҳамкорликларни янги вазиятда давом эттириш қарорига келдилар, деб изоҳлади.
Эрон ТИВ наттоғи ўз сўзларида АҚШ давлатини Эрон билан иқтисодий ҳамкорлик қиладиган мамлакатларга қарши санкция қўллаши ва шу йўлда кўп харажатлар қилаётгани ҳамда Европа иттифоқи ва Эрон ҳамкорликларининг мустаҳкамланиши йўлига монелик қилишга қаратилган АҚШ ва бошқа айрим режимлар позициялари туфайли мавзу тафсилотлари ошкор этилмайди, деб таъкидлади.
Қосимий шунингдек, Европа билан нефтга оид янги келишув мавзусига асосланган Эрон ТВ раҳбарининг сўзларига тўхталиб, Эрон давлати Европа, Хитой ва Россия билан Баржом ядровий келишуви доирасидаги ҳамкорликларини давом эттиради деб айтди.
Эрон ТИВ наттоғи Европа иттифоқининг позицияси тўғри бўлмаганида Эрон Баржом ядровий келишувидан чиқади деган Муҳамаджавод Зарифнинг Твиттер саҳифасида тарқатган сўзлари хусусидаги саволга жавобан дедики, агар бирор сабабга кўра Европа иттифоқи ва ё бошқа шерикларимиз Эронга лозим даражадаги кафолат бермаса ва ё эҳтиёжларни таъминламаса бу мавзу Эрон ислом жумҳуриятининг қарор қабул қилишига таъсир ўтказиши мумкин. Албатта Эрон давлати ўз манфаатларини инобатга олиб ҳаракатларини давом эттиради..
Қосимий шунингдек, Россия ТИВ раҳбарининг БМТда сўзга чиққандан кейин матбуот конфренциясида Москва давлатини Эрон ва сиоинстик режими ўртасида воситачилик қилишга тайёрдир дегани изҳороти борасида савол берган мухбирга жавобан Эрон ислом жумҳурияти ноқонуний сиоинистик режими қаршисида қандай позицияга эга бўлгани барчага маълумдир. Эрон сионистик режимни расман тан олмайди, бу мавзу борасида ҳеч қандай воситачиларни ҳам қабул қилмайди, деб эълон этди.
Эрон ТИВ наттоғи Аҳвозда содир этилган террорчилик ҳужумларини кескин қоралаб, халқаро миқёсда терроризга қарши курашни кучайтириш керак, деб айтди.