БМТ: Эронда яшашга бўлган умид мезони тараққий этган мамлакатлар билан тенгдир
(last modified Tue, 02 Oct 2018 15:36:29 GMT )
октябр 02, 2018 20:36 Asia/Tashkent
  • БМТ: Эронда яшашга бўлган умид мезони тараққий этган мамлакатлар билан тенгдир

БМТ Аҳоли фондининг Эрондаги вакили бу борада маълум қилди.

Душанба куни БМТ Аҳоли фондининг Эрондаги  янги вакили Лила Сейжи Жудан Теҳронда барпо бўлган  "Кексаларни  эъзозлаш куни" маросими ҳошиясида Эрон Пресс ахборот агентлиги билан қилган суҳбатида Эронда тараққиёт жараёнлари яхши кетаётгани ҳамда тиббиёт соҳаси ва саломатлик бўйича ҳам  амалга оширилаётган ишлар ижобий шароитда эканлигини баён қилди.

Сейжи Жудон эронликлар қайғули бир халқ эканликлари бобидаги Ғарб мамлакатларининг  тарғиботлари инкор этар экан, саломатлик бўйича жорий этилган жуда  яхши тизим мазкур мамлакатни тараққий этган мамлакатлар билан бир қаторда қўйганини ҳам таъкидлади.

БМТ Аҳоли фондининг  Эрондаги янги вакили Лила Сейжи Жудан, жумладан, илова этди:" Кексалар сони ошиб бораётган ҳар бир мамлакатда яшашга бўлган умид мезони яхши эканлигидан далолат беради.Ушбу заминада Эрон тараққий этган мамлакатлардан қолишмайди.

 

 

Ёрлиқ